RU

Последние новости

09:37Расман: “Барселона“ Флик билан шартномани узайтирди  1 09:08Ангелос Постекоглу: “Мен ҳали ҳам нима бўлганини тушунишга ҳаракат қиляпман“  7 08:40Sofascore. “Ал Фейҳа“ мағлуб бўлди, Шукуров эса  1 08:12Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  11 07:45Sofascore. Финални энг ёмон ўйинчиси ким бўлди?  3 07:17Европа лигаси. Финалнинг учрашувнинг "man of the match"и маълум  12 01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  98 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  4 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  9 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  2 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3

Илҳом Шарипов: «Мухлисларимиз – 12-ўйинчимиз» Новости

Илҳом Шарипов: «Мухлисларимиз – 12-ўйинчимиз»

Мухлислар ташкил этган байрам тадбири якунида жамоа номидан Илҳом Шарипов ишқибозларга миннатдорчилик билдирди.

«Аввало, мухлисларимизга мана шундай эътибор ва қўллаб-қувватлаш учун миннатдорчилик билдираман. Бугун мухлислар сингари футболчилар ҳам ишқибозлар билан учрашиб, бир дастурхон атрофида тўпланиб, яхши таассуротлар олишди. Мана шундай юзлаб жонкуяр мухлисларимиз борлиги бизнинг ютуғимиздир. Жамоамизнинг муваффақиятларида ҳам сўзсиз мухлисларнинг ўрни жуда катта. Улар 12-ўйинчимиз, хоҳ Самарқандда ўйнайлик, хоҳ Тошкент, Бекобод ёки водийда бўлсин доимо жамоамизни қўллаб-қувватлашмоқда. Мухлисларнинг далдаси футболчилар учун жуда муҳим. Ҳали мавсум олдинда. Мухлисларимиз ҳар қандай ҳолатда ҳам бизни қўллаб-қувватлашда давом этсалар, «Динамо» жамоаси ҳам майдонда энг аввало улар учун бор куч ва ғайратини ишга солади» - деди Илҳом Шарипов.


Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика