RU

Последние новости

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Илҳом Мўминжонов: “Ўзгаришлар ўз самарасини берди” Новости

Илҳом Мўминжонов: “Ўзгаришлар ўз самарасини берди”

“Навбаҳор” – “Қизилқум” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманинг иккинчи қисмида “Навбаҳор” бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ва жамоа ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беришди.

Илҳом Мўминжонов (“Навбаҳор” бош мураббийи): - Аввало, жамоамиз мухлисларини қийин ғалаба билан табриклайман. Шогирдларим кўрсатмаларимни тўлиқ равишда бажаришди. Таркибимиздаги асосий 3 нафар футболчимизнинг йўқлигини билдиришмади ва ўз иродаларини намойиш этиб, ғалаба қозонишга муваффақ бўлишди.

Ўринбосарлар таркибидан маҳаллий футболчиларни асосий таркибга жалб этиш борасида тўхталадиган бўлсам, ёшлар жамоамизнинг ўз мураббийи бор – Шуҳрат ака Қорабоев. Биз бу мутахассисга тўлиқ ишонамиз. Шуҳрат ака ёш футболчиларни тарбиялаб, асосий таркибга етказиб бермоқда ва ёшлар таркибидан янги ўйинчилар 2-даврада ва келаси йили секин-аста асосий таркибдан жой олишади, деган умиддаман.

Биз ҳар бир учрашувда рақибга ва ўйиннинг қандай кечишига қараб, таркибда ўзгаришларни амалга оширамиз. Жиззахдаги ўйинда ўзгаришлар ўз самарасини бермаган, аксинча, 14 дақиқа ичида ўз дарвозамиздан 3та тўп олиб чиққандик. Бугунги баҳсда эса ўзгаришлар ўз самарасини берди.

Ҳозирча шу таркиб билан трансфер ойнаси очилгунча ўйнаб турамиз ва у ёғини вақт кўрсатади. Албатта, изланишда ва ишлашда давом этамиз ва сафардаги кучли рақибларга қарши кечадиган баҳсларда ҳам зафар қучиб, мухлисларни хурсанд этишга интиламиз. Остон Ўрунов 17 ёшда ва унинг ёрқин ўйинлари  ҳали олдинда, Худо хоҳласа!

Остон Ўрунов (“Навбаҳор” ярим ҳимоячиси): - Бугунги ўйинда мураббийларимизнинг кўрсатмаларига тўлиқ амал қилган ҳолда, зафар қучиб, мухлисларимизни хурсанд этдик.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика