RU

Последние новости

22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  1 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  2 21:05А Серия. "Ювентус" ўз уйида "Милан"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  3 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  11 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  6 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  0 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  4 19:07Салоҳ 79 дақиқада Клопп билан жанжаллашиб қолди  4 18:32Ўзбекистон Кубоги. "Олмипик Мобиуз" "Зомин"ни таслим қилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди  1 18:28Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"ни енгган "Қизилқум" рақибини гуруҳда қолдириб, плей-оффга йўл олди  2 18:28АПЛ. "Ливерпуль" "Вест Хэм" билан дуранг қайд этди ва чемпионлик учун имкониятларини пасайтириб юборди  13

Илҳом Мўминжонов: "Нефтчи"да қария футболчилар жуда кўп эмас" Новости

Илҳом Мўминжонов: "Нефтчи"да қария футболчилар жуда кўп эмас"

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби бош мураббийи Илҳом Мўминжонов championat.asia сайтига қисқа интервью берди.





 
- Илҳом ака, жамоанинг мавсумолди тайёргарлик жараёнидан қониқиш ҳосил қилдингизми?
- Ассалому алайкум. Мавсумолди тайёргарликни бошлаганимизга мана 2 ой бўлди. Биринчи навбатда раҳбариятга, хусусан вилоятимиз ҳокими Хайрулло Бозоровга миннатдорчилик билдираман. Улар бизга барча зарурий шароитларни яратиб беришди, тавсия қилинган футболчиларни таркибга жалб этишга яқиндан кўмаклашишди. Буёғига энди раҳбарият олдимизга қўйган вазифани уддалашимиз керак, биринчи навбатда жамоани ПРО-Лигадан Суперлигага олиб чиқишимиз зарур. Биласизми, Суперлигага чиққанда ҳам "Нефтчи"ни аввалги даражасига мос холда олиб чиқишимиз керак. Жумладан Осиё чемпионатига чиқиш ҳамда чемпионлик учун курашиш биздаги асосий мақсадлар ҳисобланади.

- "Нефтчи" бу мавсумда ПРО-Лига, Ўзбекистон кубоги ҳамда мавжуд вазиятга кўра агар ташкил этилса, Ўзбекистон лига кубоги мусобақаларида иштирок этади. Олдинда камида 30 та ўйин бор. Айтингчи, сиз йиғган таркиб ротацияларга тайёрми? Масалан кимдир чарчаб қолиши, жароҳат олиши ёки дисквалификацияга учраши мумкин...

- Яхши савол бўлди. ПРО-Лиганинг ўзида 26 та ўйин ўтказамиз. Бу йилги ПРО-Лига мусобақалари осон бўлмайди. Сўнги йилларда мазкур чемпионат савияси жуда кўтарилди. Бундан ташқари Ўзбекистон кубоги, Лига кубоги мусобақалари бизни олдинда кутиб турибди. Биз ҳозирги вақтда 25 нафар футболчи билан шартнома имзоладик. Раҳбарият олдимизга вазифа қўйди, биз зарурий таркибни тўпладик. Насиб бўлса барча мусобақаларда ўзимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

- Илҳом ака, сўнги вақтларда ижтимоий тармоқларда "Нефтчи" ўз таркибига "қария" футболчиларни кўпроқ жалб этди деган фикрлар янграмоқда. Жамоа бош мураббийи сифатида таркибга жалб этилган тажрибали ва ёш футболчилар ҳақида маълумот берсангиз.

- Ҳозир бизда "қария" футболчилар сони унчалик кўп эмас. Тўғри таркибга бир қатор тажрибали футболчиларни қўшиб олдик. Масалан Акмал Шораҳмедов, Дарко Станоевич, Шавкат Муллажонов, Шерзод Каримов сингари номдор ва тажрибали футболчилар жамоамиз сафига келиб қўшилишди. Олдинги чизиқларга, ярим ҳимоя ва ҳужумга ёш футболчиларни жалб этдик. Мана Сардор Абдунабиев, Улуғбек Ҳошимов, Руслан Рўзиевлар айни дамда 20 ёш атрофидаги футболчилар ҳисобланади. Шунингдек "Андижон" жамоасидан таркибимизга келиб қўшилган Абдуллоҳ Олимов ҳам ёши катта футболчилар сарасига кирмайди. Бундан ташқари Иззатбек Абдуллаев, Аъзам Алиев, Абдул Азиз Юсупов каби футболчилар ҳам жамоамиз шарафини ҳимоя қиладилар. Ўйлайманки, мавсум якунида олдимизга қўйилган вазифаларни уддалаб керакли натижаларга эришамиз.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика