RU

Последние новости

17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  0 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан". Таркиблар маълум  0 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  4 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  6 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  4 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  103 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  6 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  12 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1

Илҳом Мўминжонов: "Кучли рақибни мағлубиятга учрата олдик" Новости

Илҳом Мўминжонов: "Кучли рақибни мағлубиятга учрата олдик"

Кеча Суперлига 19-тури доирасидаги “Навбаҳор” - “Пахтакор” (1:0) учрашувидан кейин мезбонлар устози Илҳом Мўминжонов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Бугунги ғалаба билан стадионга ташриф буюрган 20 минг нафар мухлис, шунингдек, ўтган турда  “Бунёдкор” билан ўтказилган сафардаги учрашувга борган барча ишқибозларимизни табриклайман. Бугун мухлисларимиз дуоси, қолаверса, шогирдларим кўрсатмани тўлиқ бажариб агрессив футбол намойиш этганимиз учун чиройли ғалабага эришдик. Биз мураббийлар штаби билан ўйиннинг кечишига қараб ва уни кучайтириш мақсадида захирадан футболчиларни сал кечроқ майдонга туширдик".

- "Азизбек Турғунбоев жароҳат олгани боис 29-дақиқада алмаштиришга мажбур бўлдик. Бу биз учун жиддий йўқотиш бўлди. Унинг жароҳати қандай даражада эканлиги ҳозирча номаълум. Эртага тиббий кўрикдан сўнг, унинг жароҳати қанчалик экани маълум бўлади". 

- "Бугун дарвозага Дилшод Ҳамроевни қўйганимиз ирим билан боғлиқ эмас. Акбар Тўраев тажрибали дарвозабон ва қаторасига 4та ўйинда дарвозани қўриқлади. Мазкур баҳсдан олдин Дилшод Ҳамроевнинг дарвозада туришга тайёрлигини сездик. Дарвозабонлар мураббийлари Шавкат Абдухўжаев Ҳамроевнинг ўйинга тайёр эканини айтди ва шу сабабли дарвозани Дилшод қўриқлади. Энди кейинги ўйинда қайси посбон қўриқлашини билмайман. Бугун Ҳамроев ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлади ва “қуруқ” серияси давом этса, яна туриши мумкин. Мураббийларда шундай одат бор".

- "Ботирали Эргашевнинг жароҳати бор. У келаси ҳафтадан U-23 терма жамоаси йиғинига қўшилади. Ҳозир Эргашевнинг ҳолати яхши. Энди у Осиё ўйинларидан кейин жамоамизга ёрдам беради. Биз йигитлар билан мазкур учрашувга тайёргарлик жараёнида “Пахтакор” иштирокидаги ўйинларни таҳлил қилиб чиққандик. Жамоанинг ожиз жойи йўқ. “шерлар”нинг ҳар бир чизиғида кучли ва индивидуал маҳоратга эга футболчилар йиғилган. Биз шунга яраша тактика танлаб, шундай рақибни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлдик".

Дарко Станоевич (“Навбаҳор” ҳимоячиси): - Албатта, бугунги рақибимиз кучли ва айни пайтда турнир жадвали пешқадами эди. Биз бўлажак учрашувга шунга яраша тайёргарлик кўрдик ва якунда ғалаба қозондик. Менимча, мазкур учрашувни телевизор орқали ва стадионда томоша қилган мухлисларга ўйин манзур келди". 

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика