RU

Последние новости

14:00ҚПЛ. Яхшибоев ва Умаров ҳаракат қилаётган "Ордабаси" "Елимай меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 13:55Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Ўзбекистон 5:5 (матнли трансляция)  11 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  12 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  17 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  7 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  7 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  31 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  22 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  12 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  28 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1

Илҳом Мўминжонов: "Ҳаётимда бундай ҳодисага дуч келмаганман" Новости

Илҳом Мўминжонов: "Ҳаётимда бундай ҳодисага дуч келмаганман"

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган АГМК - "Нефтчи" (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

- Ўйин жанговар руҳда ўтди. Ҳимоя марказидаги қўпол хатоларимиз туфайли гол ўтказиб юбордик. Ўйлайманки, шогирдларим хатоларини англаб етишади ҳамда келгусида баҳсларда такрорлашмайди. Учрашув давомида хавфли вазиятлар юзага келтириб, фойдалана олмадик. Келгуси ўйинларга тайёргарлик кўрамиз.

- Дарвозани икки ўйиндан бери Акбар Тўраев қўриқларди, лекин бугун захирада қолдирилди. Сабаби нима?

- Кечаги машғулотда Акбар Тўраев ва Шаҳбоз Убайдуллаев жароҳат олди. Тўраевнинг қўли, Убайдуллаевнинг оёғи шикастланган. Шу боис, улар бугунги ўйинни ўтказиб юборишди. Иккинчи дарвозабонимизга имкон бердик. Афсуски, голлар ўтказиб юбордик. Машҳуржон Муҳаммаджонов келгуси баҳсларда тажриба орттиради деб ўйлайман. 

- Биринчи бўлимда жамоа ҳужумларида камчиликлар кузатилди. Футболчининг тўпни узатишида вариантлар кам бўлди. Жамоа асосан ҳимояланди. Ҳужумга эса кўпчилик чиқмади. Натижада ҳужумга ўтган ўйинчилар тўпни ортга узатишди ёки йўқотишди. Бунинг сабаби нимада?

- Аҳамият берган бўлсангиз, бундан аввалги турда қарши ҳужум асосида ўйин ташкил қилгандик. Машғулотларда ҳам бу борада ишлагандик. Афсуски, биринчи голни эрта ўтказиб юбордик. Яратилган вазиятлардан фойдалана олмадик. Иккинчи голдан сўнг тезда ўзимизга келиб, ҳисобни қисқартирдик. Иккинчи бўлимда олмалиқликлар юқори прессингда ўйнашмади, бироқ учинчи голга ўзимиз сабабчи бўлдик. 

- Бугунги ўйинда захирада беш нафар футболчи бор эди. Буни жароҳатларга боғладингиз. Жароҳатлар давомийлигига сабаб нимада?

- Ҳали ҳаётимда бундай ҳодисага дуч келмаганман. Ўнга яқин футболчиларимиз энди тузала бошлаганда яна икки ўйинчимиз сафдан чиқди. Шикофорларга ҳам шикоят қилдик. Энди танаффусга чиқамиз. Келгуси ўйинчиларгача улар ҳам сафимизга қайтади деб умид қиламан.

Рейтинг: -25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика