RU

Последние новости

12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  0 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  0 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   8 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  9 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  7 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  4 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  23

Илҳом Мўминжонов: “Эгаллаган ўрнимизда мухлислар ва жамоанинг ҳиссаси катта” Новости

Илҳом Мўминжонов: “Эгаллаган ўрнимизда мухлислар ва жамоанинг ҳиссаси катта”

“Навбаҳор” клуби учун жорий йилги чемпионат эсда қоларли ёрқин лаҳзаларга бой бўлди.

Илҳом Мўминжонов бошчилик қилган наманганликлар кўпчилик кутмаганда 5-ўринни банд этишди. Энг ажабланарлиси, “Навбаҳор” ўз майдонида умуман ютқазмаган ягона жамоага айланди. Ҳақиқатан, бу клубнинг ўйинлари мутахассисларда ҳам илиқ таассурот қолдирди. Жамоа ўйинида бош мураббийнинг “имзоси” борлиги яққол кўриниб турди. Биз эса Илҳом Ибрагимович билан мавсум якунлари ва яна бир қатор масалаларда суҳбатлашдик.  


“Вилоят ҳокими менга аниқ вазифа қўйганди”

-    “Навбаҳор” ўтган йили олий лигада плей-офф ўйинида ғалаба қозониб қийинчилик билан олий лигада қолганди. Бу йил эса жамоа фахрли 5-ўринни эгаллади. Айтинг-чи, қандай қилиб жамоада бунчалик туб бурилиш ясай олдингиз?
-    Ҳа, ўтган йили мураббийлар штаби билан бирга жамоани олий лигада олиб қолгандик. Бу йил эса бизга вилоят ҳокими Хайрулла Ҳайитбоевич Бозоров жуда яхши шароитларни яратиб берди. Натижада бизга берилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, мураббийлар штаби билан керакли селекция ишларини олиб бордик. Жамоамиз олдига эса 7 ёки 8-ўринни қўлга киритиш вазифаси қўйилганди. Аммо вилоят ҳокими менга 5-поғонани банд этишимиз кераклигини мавсум бошида айтганди. Ўшанда Хайрулла Ҳайитбоевичга қўлимдан келганича ишончингизни оқлашга ҳаракат қиламан деб жавоб бергандим. Мақсадимизни бажаришимизда сўссиз вилоят ҳокимининг катта ҳиссаси бўлди.

-    “Навбаҳор”нинг ёқимли кўрсаткичлари шундаки, клуб бу йил ўз майдонида умуман ютқазмаган жамоага айланди ва қўшимчасига мавсумни кучли бешликда якунлади. Демак, сиз ҳаммасини ортиғи билан бажардингиз, шундайми?
-    Ҳа. Бу йил бизга омад кулиб боқди. Ҳаммамиз бутун жамоа бўлиб ишладик, ўйинларимиз ҳам ажойиб чиқди ва 5-ўринни қўлга киритганимиздан жуда хурсандмиз. Бу билан Наманган халқини табриклайман.

-    Айтинг-чи, воқеалар ривожи шундай тус олишини сезганмидингиз ёки ҳаммаси сиз учун сюрпризга айланиб кетдими?
-    Биз максимал даражада ишладик. Футболчилар ҳам ҳар бир ўйинда жонини беришди. Бор кучлари билан ўйнашгани учун уларга катта раҳмат айтаман. Футболчиларимиз қилган меҳнатлари билан шу ўринга лойиқ эдилар. Вилоят ҳокими айтганидек, йил бошидан бери шу ўрин учун курашиб келаётгандик. Натижада бу нарсани қўл остимдаги ўйинчиларнинг миясига уқтиришни бошладим. Шунингдек, бу натижага эришишимизда мураббийлар штабининг ҳам хизмати катта. Владимир Андреев, Шерзод Шарипов, Жамшид Умаров ва энг катта миннатдорчиликни Анвар Солиевга билдираман.


“Турғунбоевга “Пахтакор” билан “Насаф” қизиқяпти”

-    Бу йил “Навбаҳор” дарвозасига ҳакамлар томонидан энг кўп – 9 марта пенальти белгиланди. Бунинг учун ҳакамларга эътирозингиз борми?
-    Тўғри, 30 та учрашувда айнан бизнинг дарвозамизга энг кўп пенальти қўйилибди. Аммо мен ҳакамларни айбламайман. Ҳимоямизда қўпол ҳаракатлар амалга оширилгани учун 11 метрли жарима зарбалари белгиланган. Лекин шунга қарамасдан йигитларимиз руҳан “синиб” қолишмади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам биз олдимизга қўйилган мақсадимиздан чекинмасдан фақат олға юрдик.

-    Ўзбекистоннинг ушбу чемпионатдаги ва “Навбаҳор”нинг мазкур мавсумдаги 3 нафар энг яхши футболчиларини айтиб бера оласизми?
-    3 нафарми? Ўз жамоамдан кимнидир алоҳида ажратиб кўрсатгим келмайди. Ҳаммаси мен учун бир хил савиядаги футболчилар. Фақат бу йил анча ёрқин тарзда “очилган” ёшлар сифатида Азиз Турғунбоев билан Остон Ўруновни айтган бўлардим. Улар жамоамиздаги тажрибали ўйинчилар туфайли ўз ўйинларини ёрқин тарзда кўрсата бошладилар. Биз улар билан яна шартномаларни узайтириб келаси мавсумда ҳам ҳамкорликни давом эттиришдан умидвормиз. Кучли бешталикдан жой олишимизда барча ўйинчиларимизнинг катта ҳиссалари бўлди.  

-    Лекин чемпионатдаги 3 нафар энг яхши футболчилар ҳақида айтмадингиз...
-    Энг кучли учталикка албатта Марат Бикмаевни қўшаман. У энг яхши тўпурар бўлди. Шунингдек, “Бунёдкор”дан Отабек Шукуров ва... (бироз ўйланиб) Аслбек Омонов.

-    Қўл остингиздаги бир қатор ўйинчиларга таклифлар борлиги ҳақида эшитдик. Жумладан Остон Ўруновга Россиянинг “Краснодар” клуби қизиқаётгани ҳам ростми ёки...
-    Ўруновга у ердан ҳеч қандай таклиф тушмаган ва бу ҳозирча миш-миш. Фақат Азиз Турғунбоевга “Пахтакор” жиддий қизиқмоқда. Шу билан бирга унга “Насаф” ҳам қизиқиш билдирган.

-    Аммо бу футболчиларни қўйиб юборишни истамасдирсиз, ҳар ҳолда ўзингизга ҳам керакдир-а?
-    Иккаласи ёш, умидли футболчилар. Ҳар бир футболчи Осиё Чемпионлар лигасида ўйнашни хоҳлайди. Агарда қўл остимдаги қайсидир ўйинчига ўша мусобақада ўйнайдиган клублардан таклиф бўлса, уни ушлаб ўтирмасдан кетишига рухсат бераман. Ўруновга ҳам, Турғунбоевга ҳам бошида, агар чемпионлар лигасида ўйнайдиган жамоалардан таклиф бўлса қўйиб юборишга қаршилик қилмаслигим ҳақида айтганман. Мабодо, улардан кўра яна бошқа жамоалар чақиришса, у ҳолда “Навбаҳор”да қолишгани маъқул.

-    Демак, ҳамма нарса бўлиши мумкин экан-да?
-    Ҳа, бу кетишда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Яна қайтараман, Турғунбоевга айниқса, “Пахтакор” астойдил қизиқиб қолган. Ўруновга эса ҳозирча ҳеч қаердан таклиф бўлгани йўқ.



 “Келаси йили ҳам “Навбаҳор”даги ишимни давом эттираман”

-    Мураббийларнинг ўйин олдидан ўзларининг бажарадиган қандайдир одатлари бўлади. Бу борада сизда қандай?
-    Ҳар доимгидек ўйинга жиддий тайёргарлик кўрамиз. Мен фақат Аллоҳдан сўрайман. Ҳар бир учрашув олдидан футболчиларимнинг жиддий жароҳат олмасликларини ва юзимизни ёруғ қилиб ғалабалар қозонишимизни астойдил илтижо қиламан. Мен ортиқча бирор иш қилмайман.

-    Мураббийлик тамойилларингиздан биз учун  учта энг муҳим жиҳатини айтиб бера оласизми?
-    Менинг ҳам ўзимга яраша принципларим бор. Масалан, футболчи майдонга тушганида у охиригача борини бериб курашиши керак. Ҳар бир машғулотда ва ўйинда максимал даражада ишлаши ва футболчилардан рақиб ким бўлишидан қатъий назар фақат ғалаба қозонишларини истайман. Айнан шу учала нарсани йигитлардан ҳар доим талаб қиламан.

-    Якунига етган чемпионатда сизни роса асабийлаштирган ўйин сифатида қайси беллашувни айтган бўлардингиз?
-    Ҳамма ўйин биз учун қийин кечган. Аммо уларнинг орасидан энг мураккабини айтадиган бўлсам, Ғузорда “Шўртан”га қарши ўйнаганимизда мен қаттиқ асабийлашдим, жахлим чиқди. Ўшанда биз гол уриб ҳисобни очгандик, аммо биринчи бўлимни 3:1 ҳисобидаги мағлубият билан тугатгандик. Танаффус пайтида ечиниш хонасида ҳар хил хиссиётларга берилиб кетдим ва футболчилар билан ўта жиддий оҳангда гаплашгандим. Иккинчи бўлимда эса ҳисобни тенглаштиргандик. Мен учун ўта асабий кечган ўйин шу бўлганди. Иккинчи бўлимда йигитлар характер кўрсатишди ва мен истаган тажовузкор ўйинни намойиш қилишган. Бу мен ҳар доим талаб қиладиган кўрсатмалардан бири.

-    Айни пайтда сиз ҳақингизда билдирилаётган фикрлар ва мулоҳазалар ижобийликдан дарак беряпти. Айтинг-чи, “Навбаҳор”да қайд этган натижа ва ўйинлар фаолиятингизни ўзгартириб юбориши мумкинми?
-    Йўқ, ҳозирча шу даражада давом эттирамиз. У ёғини эса вақт кўрсатади. Мени танлаган йўлим бор.

-    Яъни, “Навбаҳор”даги ишингизни давом эттирасиз-а?
-    Ҳа, шу ердаги ишимни давом эттираман. Бу борада вилоят ҳокими билан гаплашиб яна Намангандаги фаолиятимни катта иштиёқ билан бажаришга ҳаракат қилавераман.



“Менимча, энди таркибда катта ўзгаришлар қилмаймиз”

-    Аслида жорий чемпионат сиз учун ёқдими?
-    Албатта, жуда ёқди ва қизиқарли кечди. Мен ҳар бир мавсумни синчковлик билан кузатиб келганман ва бу сафаргиси анча шиддатли бўлди. Ҳар бир жамоа фақат ғалаба учун курашди. Ўйлайманки, энди кейинги йилги мавсум бундан-да кескин ўтади. Олий лигада 12 та жамоа қолганидан кейин ўз-ўзидан кураш ҳам янада кучаяди.

-    Олий лигада клубларнинг қисқартирилгани қанчалик самара беради деб ўйлайсиз?
-    Албатта, энди олий лигада жамоалар сони камайди. Ҳар бир жамоа учун қийинчилик янада кучаяди. Кескин учрашувлар кўпаяди. Муҳими, рақобат кучли бўлади. Энди мана шу рақобатга мослашиш учун шунга яраша тайёргарлик қиламиз ва 2018 йилги мавсумда ҳам наманганлик мухлисларни хурсанд қилишга астойдил ҳаракат қиламиз. Демак, бизни олдинда янада машаққатли мавсум кутяпти. Олий лигада 12 та жамоа қолдими, албатта ўсиш бўлади. ПФЛ раҳбари тўғри йўл тутди.

-    Қийин кечган мавсумдан сўнг қандай ҳордиқ чиқаряпсиз?
-    Ҳозирча оилам даврасидаман. Шундай бўлса ҳам кейинги йил учун режаларни ишлаб чиқяпман. Қаерларда йиғинлар ташкил этиш ва таркиб қандай кўринишда бўлиши ҳақида ўйлаяпман. Бўш ўтирмасдан янги футболчилар билан музокара олиб боряпман ва ўзимизнинг йигитлар билан ҳам гаплашяпман.

-    Сиздан айнан кейинги режалар ҳақида сўрамоқчи бўлиб тургандим...
-    Ҳозирча бир нима дея олмайман. Шуни аниқ биламанки, “Навбаҳор” билан шартномамни узайтириб, кейинги мавсумда ҳам жамоани бошқаришда давом этаман. Январь ва февраль ойларида таркибимизда юз берадиган ўзгаришлардан хабардор бўлиб турасизлар.

-    Таркибда яна катта ўзгаришларни қиласизми?
-    Менимча, катта ўзгариш бўлмайди. Қўлимиздан келганича ҳозирги таркибимизни сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз.

-    Кимнидир трансферга қўйиш ёки кетганини тасдиқлай оласизми?
-    Ҳали ҳеч кимга жавоб берганимиз йўқ. Шу таркиб билан кейинги мавсумга тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз.

-    Наманганлик мухлислар жамоанинг асосий кучи бўлишдими?
-    Ҳа. Мен уларга алоҳида миннатдорчилик билдираман. Бизни аъло даражада қўллаб-қувватлашди. Илиқ фикрлари учун раҳмат. Сафардаги ўйинларда ҳам бизни ёлғизлатиб қўйишмади. Келаси йили ҳам бизни қўллаб-қувватлаб туришса уларни ўз ўйинларимиз билан хурсанд қиламиз.


 “Орзуим миллий терма жамоамизни жаҳон чемпионатига олиб чиқиш”

-    Мураббийликка кириб келганингизга ҳали кўп бўлгани йўқ. Аммо қисқа фурсат ичида олий лигада ўз ўрнингизга эга бўлиб боряпсиз. Мураббийликни кимдан ўргангансиз?
-    Мураббий бўлганимга 10 йил бўлди. Кўп устозларни кўрдим. “Бунёдкор” академиясида икки йил ишладим. Кейин икки мавсум биринчи лигада “NBU-Осиё”да бош мураббий бўлдим. Биринчи йили 7-ўринни, келаси йили эса 5-поғонага кўтарилдик. Шундан сўнг “Пахтакор”дан таклиф тушди ва у ерда ёшлар жамоаси билан ишлай бошладим. Тўрт йил ишлаб бир марта чемпион ва уч марта бронзани қўлга киритдик. Бунинг орасида ёшлар терма жамоасида Равшан Ҳайдаровга катта мураббий бўлиб ёрдам бердим. Осиё ва жаҳон чемпионатларида қатнашдик. Мундиалда кучли саккизталикка кириб Сенегалга ютқазиб қўйгандик. Равшан Ҳайдаровдан кўп нарсаларни ўргандим. “Пахтакор”даги ишлаш жараёнида ҳам бир қатор мутахассислардан сабоқ олдим. Лекин энг кўп тажрибани Равшан Ҳайдаровдан ўзлаштирдим. Мураббийлик фаолиятимнинг 10-йилида “Навбаҳор”да ишлай бошладим.

-    Сиз учун идеал мураббий ким?
-    Шубҳасиз Жозе Моуриньо.

-    Мураббийликдаги амалга ошиши мумкин бўлган орзуингиз нима?
-    Ниятим? Очиқ айтаман, орзуим Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқариб жаҳон чемпионатига олиб чиқиш. Ўйлайманки, ҳар қандай мутахассиснинг орзулари бор. Мен учун асосийси терма жамоага устозлик қилиш ва кучли клубларни бошқариш. Кучли мураббийлар қаторига киришни хоҳлайман. Мен бу орзуларимга эришишдан тўхтамайман. Ҳар доим бор кучим билан ишлашга ҳаракат қиламан.

-    Одатда футболчи ёки мураббийларнинг фаолияти давомида ўзидан илиқ таассурот қолдирган ҳолда ўзига яраша ташриф қоғози бўлади. Бу борада сиз ҳам ўз ташриф қоғозингизга эга бўлдингизми?
-    Билмадим. Ишлашда ва изланишда давом этсак ҳамма нарсани вақт кўрсатади.


ФИРДАВСХОН  

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика