RU

Последние новости

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  14 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  5 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  169 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  55 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  10 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Илҳом Мўминжонов: "Бугун футболчиларим "Шўртан"ни "ўйиндан олдин ютиб" майдонга тушишди" Новости

Илҳом Мўминжонов: "Бугун футболчиларим "Шўртан"ни "ўйиндан олдин ютиб" майдонга тушишди"

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Нефтчи" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов матбуот анжуманида иштирок этди.





Ўйин ҳақида

- Бугун мағлубиятга учрадик. Футболчилар рақибни "олдиндан ютган" ҳолда майдонга чиқишди. Ҳар қандай рақибни ҳурмат қилиш керак. Ўзларинг кўрдинглар, бугунги ўйинда биронта хавфли вазият ҳам бўлмади. Бу мағлубиятдан сўнг тўхтаб қолмаймиз.

Бугун Про-лиганинг 5 та тури давомида ўйин амалиётига эга бўлмаган футболчиларни майдонга туширгандик. Лекин улар ҳам тажрибали, маҳоратли футболчилар ҳисобланишарди. Бугун ютқазишга ҳаққимиз йўқ эди. Олдинда иккита ўйинимиз бор, бу учрашувларда ғалаба қозониб кейинги босқичга чиқишга ҳаракат қиламиз.

- "Шўртан" бугун мавсумдаги илк ғалабасини кучли рақиб устидан қўлга киритди. Бугунги мағлубиятни қандай изоҳлайсиз?

- Айтиб ўтдим, бугун йигитлар "ўйиндан олдин рақибни ютиб" майдонга тушишди. Рақибга ҳурмат билан қарамаганимиз панд берди. Биз ўйиндан олдин футболчиларга юқори прессингда ўйнаш, позицион ҳужумлар ташкил этиш ва стандарт вазиятларда ҳушёр бўлишларини таъкидлаган эдик. Бугунги ўйинга руҳият ҳам таъсир кўрсатди. Рақибга нисбатан ҳурмат билан қарамаганимиз эвазига мағлуб бўлдик. Мураббийлар штаби билан хатолар устида ишлаймиз.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика