RU

Последние новости

19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 19:15Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 1:1 (матнли транлсяция)  16 19:00Суперлига. "Бухоро" – "Навбаҳор" 5:0 (матнли трансляция)  66 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  8 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  14 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  52 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  4

Илҳом Мўминжонов: "Бу сирлигича қолгани маъқул" Новости

Илҳом Мўминжонов: "Бу сирлигича қолгани маъқул"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Навбаҳор" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар матбуот анжуманида иштирок этишди.

“Пахтакор”ни ғалаба билан табриклайман. Шунингдек, футболчиларимизга ҳам раҳмат айтаман. “Навбаҳор” ғалаба учун келганди. Аммо бугунги баҳсда рақиб жамоа футболчиларининг маҳорати ўз сўзини айтди. Машарипов ва Безерра индивидуаль маҳорати эвазига гол киритилди. Бунда футболчиларимни айблай олмайман. Бу футбол. Ўйин дурангга мос бўлди. Лекин дуранг қайд этилиши керак бўлган беллашувда мағлубиятга учрадик. Бу мағлубият бизни янада кучли қилади, - деб гап бошлади Илҳом Мўминжонов.

-  “Навбаҳор” уйда ва сафарда бошқа-бошқа ўйин кўрсатмоқда. Натижалар ҳам ҳар хил. Бу нима билан боғлиқ?
-  “Навбаҳор” фақатгина уй жамоаси эмас. Бизни уй жамоаси дейишаётганига асосий сабаб, икки йилдан буён уйда мағлуб бўлмаяпмиз. Шу боисдан ҳам одамлар бизни уй жамоаси деб ўйламоқда. Кўплаб жамоалар сафарда ҳар доим ҳам ғалаба қозонишмайди. Уйда эса исталган рақибни мағлуб этамиз. Ўтган мавсумда сафарда кўплаб очколарни жамғаргандик. Бу йил эса ҳозирча 4 очко ишладик. Тўғри, бу кам, аста-секинлик билан сафарда ҳам кўплаб очколар оламиз. Ҳозирги мавжуд таркиб билан шу даражага етишганимиздан хурсандман. Футбочлиларим билан фахрланаман.


-  Раҳбарият томонидан мавсум аввалида “Навбаҳор” чемпионлик курашиши айтилганди. Ҳозирги жамоа билан Суперлигада айнан қайси ўрин учун кураша олишга кўзиз етади?
-  Биз раҳбарият қўйган вазифани бажарамиз. “Навбаҳор” камида кучли учликка кириш ёки чемпионлик учун курашади. Чунки, қўл остимдаги футболчилар совриндор бўлишга лойиқ.

-  Ўтган матбуот анжуманида клубдаги баъзи инсонлар мен йиғган таркибга ишонмаяпти дея таъкидлагандингиз. Клубда ишлашга сизга кимдир тўсқинлик қиляптими? Айнан ўша сиз айтиб ўтган инсонлар ким?
-  Бу сирлигича қолгани мақул. Ҳеч ким мени ишимга тўсқинлик қилмаяпти.

-  “Навбаҳор” асосан агрессив футбол кўрсатмоқда. Жамоа позицион ҳужум ташкил этишда оқсамоқда. Голлар асосан стандарт вазиятлардан урилмоқда.
-   Тўғри, раҳбарият ҳам айнан шу камчилигимиз хусусида танбеҳ берди. Келгусида айнан позицион ҳужум ташкил этиш хусусида ишлаймиз. Аммо унутмангки жаҳон футболида голлар асосан стандарт вазиятлардан киритилади.


Жаҳонгир Меҳмонов: Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик. Илҳом Мўминжонов “Навбаҳор”ни топ жамоалар сафига қўшишга ҳаракат қилмоқдалар. Яхши ўйнаяпмиз. Келгуси ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Бугунги баҳсда ўзимизнинг биргина хатоимиз эвазига мағлуб бўлдик. Бу футбол. Бунда кимдир хато қилади ва кимдир ғалаба қозонади. Шундай мағлубиятлар бизни келгусида ҳам футболчи сифатида ўстиради. Бизга ишонаётган барчани ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз.
Қайси мағлубият аламли бўлди. Жиззахдагими ёки бугунги?

Ҳар бир мағлубият аламли. Жиззахда 2:0 ҳисобида олдинда бориб туриб мағлуб бўлганимиз кўпроқ алам қилган.


Рейтинг: +55   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика