RU

Последние новости

17:23"Жайхун" — "Локомотив". Таркиблар маълум  0 16:34Влахович фойдали таклиф сабаб А Серияни тарк этиши мумкин  0 16:08Леау Ла Лиганинг топ клубларидан бирига ўтиши мумкин  1 15:40Тер Штеген "Барселона"дан кетиши мумкин. Нега?  7 14:32Орзу йўлининг муваффақиятли якуни ёхуд ҳар қадамда тарихга кирган Кападзе   9 14:11"Реал" 39 ёшли футболчи билан шартнома имзолаши мумкин?!  4 13:40ЦСКА бош мураббийи клубдан кетишга яқин  4 13:12"Ньюкасл" "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ вингерини харид қилиши мумкин  0 12:42Гвардиола Ямал ҳақида: "Афсусдаман, аммо Мессига ўхшаши бўлмайди. Бу имконсиз"  24 12:12Ўзбекистоннинг 17 клуби ОФК лицензиясини қўлга киритди, аммо...  0 11:41Жака Италия гранди сафига ўтиши мумкин  2 11:17Осимхен "Ал Ҳилол"га ўтмоқдами?  1 10:50“Челси“ ва “Арсенал“да ўйнаган футболчи фаолиятини Бразилияда давом эттиради  0 10:33Расман. Ўруновнинг ўрнига Абдихолиқов чақирилди  14 10:17“Челси“ “Барселона“ ярим ҳимоячиси учун 75 миллион евро таклиф қилд  4

Илҳом Ҳамроев: "Нидерландия жамоасини ўрганиб чиқдик. Мақсадимиз энг яхши натижамизни такрорлаш ва имкон қадар ўша натижани яхшилаш" Новости

Илҳом Ҳамроев: "Нидерландия жамоасини ўрганиб чиқдик. Мақсадимиз энг яхши натижамизни такрорлаш ва имкон қадар ўша натижани яхшилаш"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси аъзоси Илҳом Ҳамроев терма жамоамизнинг бугунги расмий машғулотида ОАВ вакиллари билан суҳбатлашди.

- Жамоа мундиалга қанчалик тайёр бўлди? Янги қўшилган футболчилар жамоага қўшилиб кета олишдими?

- Жамоамиз тайёр. Биз узоқ вақтдан бери тайёргарлик кўрдик, кучли жамоаларга қарши ўйинларда иштирок этдик. Хатоларимиз устида ишладик. Тўғри, таркибимизда бир нечта йўқотишлар ҳам бўлди ва уларнинг ўрнига янги футзалчилар жамоага қўшилишди. Қўшилган йигитлар ҳам бизга таниш. Бор эътиборимизни биринчи учрашувга қаратганмиз.

- Бундан аввал ҳам Жаҳон чемпионатида иштирок этгансиз, бу сафарги мундиал ватанимизда бўлиб ўтмоқда. Ушбу мусобақанинг масъулияти ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Бутун жамоа буни сезиб турибди. Ўз халқимиз кўз ўнгида паркетга чиқиш биз учун ҳақиқий шараф.

- Жамоа сардори жароҳат олди ва мусобақани ўтказиб юборадиган бўлди. Янги сардорни ким танлади? Бу жараён қандай кечди?

- Биринчи ўқув-машғулот йиғинларида бош мураббийимиз ушбу масалани ҳал қилганди. Биринчи сардор - Дилшод Раҳматов, иккинчи сардор - Равшан Элибоев ва учинчи сардор мен эдим. Иккита сардоримиз жароҳат олгани сабаб, сардорлик менга ўтди. Бунинг масъулияти ҳам оғир экан.

- Дастлабки рақиб Нидерландия терма жамоаси қандай ўрганилди?

- Нидерландия терма жамоасини кўп ўргандик ва ўрганишда давом этмоқдамиз. Видео таҳлилларни ҳам кўриб чиқдик, рақибнинг кучсиз томонлари ва яхши жиҳатларини ҳам ўрганиб олдик. Ҳозир барча эътиборимиз 1-тур баҳсига қаратилган.

- Жаҳон чемпионати учун янги қоплама ўрнатилди. Янги қопламада ўйнаш қанчалик қийин экан?

- Биз 2-3 ой давомида янги қопламада ўйнаб келдик ва ўртоқлик учрашувларини ҳам янги қопламада ўтказдик. Бу бизга ҳеч қандай муаммо туғдирмайди.

- Мусобақадаги мақсадлар қандай?

- Мақсадимиз энг яхши натижамизни такрорлаш ва имкон қадар ўша натижани яхшилаш, лекин биринчи навбатда, гуруҳдан чиқиб олишимиз керак.

-  Терма жамоамиз жароҳатлар гирдобида қолиб кетди. Бир неча кун аввал терма жамоамиз сардори Дилшод Раҳматов мундиалда иштирок этмаслигини билиб олдик. Жароҳатлар сони бунчалик кўпайиб кетганига нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз ва ушбу жиҳат қолган футболчиларга босим ўтказмаяптими?

- Бизда яхши шаклланган жамоа бор. Ушбу вазиятдан бир жамоа бўлиб чиқиб кетишга келишиб олдик.

 


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика