Илҳом Ҳамроев “Навбаҳор” билан ўйиндан кейин нималар деди?
06 дек 2021 20:31
Новости
Илҳом Ҳамроев “Навбаҳор” билан ўйиндан кейин нималар деди?
Футзал бўйича Олий лигасининг 3-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Ҳуахин-Жиззах” (3:7) учрашуви якунланди. Ўйиндан сўнг жиззахликлар етакчи футболчиси Илҳом Ҳамроев билан суҳбатлашдик.
“Хабарингиз бор, кеча биз мағлубиятга учрадик. Рақибимизнинг кучига тўғри баҳо бермаганимиз сабабли ютқазиб қўйдик. Бугун ушбу хатолардан хулоса чиқарган ҳолда майдонга тушдик. Яратилган имкониятларимиздан тўғри фойдаланган ҳолда рақиб дарвозасини ишғол этдик. Шунинг эвазига муҳим бўлган уч очкога эга чиқдик.
Чемпионлик пойгасида биздан ташқари, бошқа жамоалар ҳам курашмоқда. Бизнинг асосий мақсадимиз чемпионлик ҳисобланади. Бунга эришиш учун охиригача курашамиз”, - дея сўзини якунлади Ҳамроев.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии