Илдар Сакаев: “Йигитлар характер кўрсатишди!”
29 апр 2015 20:12
Новости
Илдар Сакаев: “Йигитлар характер кўрсатишди!”
- Кубок ўйини худди бугунгидек кескин курашларга бой тарзда кечиши одатий ҳол. Бугун йигитлар ўз имкониятларини қай даражада эканлигини намойиш қилишди. Қолаверса, ўз характерларини ҳам кўрсата олишди.
- Ўйлайманки, характерни қолган баҳсларда ҳам намойиш қила олишади. Энг асосийси, футболчилар янада ўсишлари мумкинлигини исботлашди. Ва албатта бугун вазиятлардан фойдаланганимиз бизнинг ютуғимиз бўлди.
- “Нефтчи” бизни менсимасдими? Бу ҳақида ҳеч нарса дея олмайман. Рақибнинг ўйинига баҳо бера олмайман. Аниғи шуки, ҳар қандай жамоа ҳар бир учрашувга ғалаба мақсадида тушади. Жумладан биз ҳам!
- Мазкур ғалаба учун футболчиларга раҳмат дейман! Чунки улар бугун ўзларига юклатилган вазифани тўлақонли бажаришди - дейди Илдар Усманович.
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии