RU

Последние новости

22:32ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз уйида мағлуб бўлди  3 22:21Расман: "Манчестер Сити" 40 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  4 22:08Алонсо "Реал"даги илк машғулотини ўтказди  0 21:41Левандовски терма жамоадан кетиши ҳақида: "Мураббий ишончимга хиёнат қилди. Гап ҳатто сардорлик боғичини олиб қўйиш қарорида ҳам эмас, балки бу ҳақда қандай хабар беришганида"  2 21:27Ўртоқлик учрашуви. U23 Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикасини мағлубиятга учратди  0 20:37Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар билан беллашувдан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  10 20:22Хулен Лопетеги: "Катанец жуда яхши ишлар қилиб кетди, энди эса Тимур бу ишларни давом эттирмоқда. Ўзбекистон каби Осиёдаги энг кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш – анча жиддий чақирув"  11 20:05Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз"  30 19:37Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?  10 19:10Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"  1 18:53"Интер"нинг бўлажак мураббийи "Парма"ни тарк этди  0 18:32Расман: Николич ЦСКА бош мураббийлигидан кетди  2 18:20"Манчестер Сити" дарвозабони клубни тарк этди  1 17:53"Атлетико" Қозоғистондаги академия қароргоҳи лойиҳасини тақдим этди  3 17:35"Қизилқум"ни энди ким бошқаради?  6

Илдар Сакаев: "Андижон"нинг вазифаси ПРО-лигада 1-ўринни олиш ва Суперлигага чиқиш" Новости

Илдар Сакаев: "Андижон"нинг вазифаси ПРО-лигада 1-ўринни олиш ва Суперлигага чиқиш"

Ўзбекистон кубоги чорак финали доирасидаги "Андижон" - "Бунёдкор" (1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Илдар Сакаев ва ҳужумчи Даврон Исоқов иштирок этди.

"Бунёдкор" бир неча карра Ўзбекистон чемпиони. Лекин бу футбол. Керакмас голларни ўтказмаганимизда барча нарса содир бўлиши мумкин эди. Тезкор иккита гол қўйиб юбордик. Ўзимиз қийин аҳволга тушиб қолдик. Охиригача курашдик.

Суперлигада 4-ўринда бораётган клубга қарши ўйинда ўзимизни синаб кўрдик", - дейди Илдар Сакаев.

"Биринчи навбатда ғалаба учун ҳаракат қилдик, боримизни бердик. Тажриба ва омад етишмади. Кейинги ўйинларда мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", - дейди Даврон Исоқов.

- "Андижон" бир текис ўйнай олмаяпти. Масалан, "Шўртан"га 0:1 ҳисобида ютқазиб қўяди, ёки "Бунёдкор" билан тенгма-тенг ўйнайди. Бунга сабаб нима?

- Жамоа гол ўтказса шошилади. ПРО-лига ўйинларига футболчиларни балки етарлича руҳлантира олмаётгандирман. "Бунёдкор"га қарши ортиқча руҳлантириш шарт эмас. Барқарорлик йўқлиги биринчи галда мураббийнинг айби.

- "Андижон" Суперлигага чиқа оладими?

- Вазифа ПРО-лигада 1-ўринни олиш ва Суперлигага чиқиш. Вазифа ўзгарган йўқ. Тўғри ҳозир вазият бироз оғир. Ўйлашимча олишимиз керак бўлган 5 очкони бой бердик. Барча айбни ўз бўйнимга оламан. Қайтараман вазифа ўзгармаган ва буни бажаришга ҳаракат қилишда давом этамиз.

- "Бунёдкор"дан ижарага олинган уч нафар футболчи бугун ўйнамади...

- Ижара шартномасида рақиб "Бунёдкор" бўлса бу футболчилар ўйнамаслиги ҳақида банд бор эди. Шахсан ўзим бундай бўлмаслигини хоҳлардим.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика