RU

Последние новости

23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  0 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  87 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  1 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  0 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   2 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  13 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  4

Илдар Маматказин: "Мақсадимиз мавсумни кучли бешликда якунлаш" Новости

Илдар Маматказин: "Мақсадимиз мавсумни кучли бешликда якунлаш"

Жорий йилда аввалги иштирок этган мавсумларига нисбатан Суперлигада анча дадил ҳаракат қилаётган "Андижон" ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилади.

Етакчи жамоаларнинг "Андижон"дан очко олиши ҳамма ўйлагандек осон кечмаяпти. Худди шундай "Пахтакор"ни ҳам "Бобур Арена"да ўта қийин баҳс кутмоқда. Мазкур учрашув олдидан "бургутлар" сардори Илдар Маматказин фикрларини билдриб ўтди. 

Андижан

Рубин Хебай - 84'

Суперлига. Тур 21

08/10/2023, 17:00

0
:
1
Завершен

Пахтакор

45'
90'
67'  Фарход Бекмурадов (Леван Арвеладзе)
81'  Армин Бошняк (Фарход Сохибжонов)
81'  Илҳом Абдуганиев (Сухроб Бердыев)
81'  Сардор Азимов (Сардор Абдунабиев)
84'  Рубин Хебай
90'  Рубин Хебай (Шахбоз Эркинов)
21'  Достонбек Хамдамов
44'  Шахзод Азмиддинов
66'  Достонбек Хамдамов (Дилшод Саитов)
84'  Пшемыслав Банашак (Бехруз Аскаров)
84'  Сардор Собирходжаев (Мухаммадали Уринбоев)

- Суперлигада ҳар бир ўйиннинг қиймати ва даражаси ўта юқори. "Андижон" учун ҳам, "Пахтакор" учун ҳам айни пайтда ғалаба зарур. Шиддатли кечиши кутилаётган беллашувга "Андижон" қандай тайёрланяпти?

- Учрашувга тайёргарлик яхши кетмоқда. Мураббийлар штабининг бу ўйинга ишлаб чиққан режаси бор. Шу режа бўйича ҳозирлик олиб боряпмиз. Умид қиламанки, учрашув якунида ижобий натижа бизники бўлади. Бунинг учун меҳнат ва яна меҳнат талаб қилинади. 

- "Бургутлар" мудофаа чизиғининг вакили сифатида айтингчи, рақиб сафида Турғунбоев, Черан каби номларнинг майдонга тушмаслиги қанчалик қулайлик туғдиради?

- "Пахтакор"да нафақат бу икки футболчи балки барча футболчилари савияли ва маҳоратли ҳисобланади. Тўғри сиз айтган номлар жамоанинг етакчиси. Аммо уларда жамоавий ўйин шаклланган. Сўнгги учрашувларда керакли натижага эриша олмаётгандир. Аммо ўйин тарафлама ёмон кўринмаяпти. Барчасига майдонда гувоҳи бўламиз. 

- "Андижон" ўз майдонида иккинчи даврада ҳали мағлубиятга учрагани йўқ. Бу бевосита стадиондаги муҳит билан боғлиқми ёки бошқа сабабми? 

- Уйдаги ўйинларда бизнинг асосий қуролимиз мухлисларимиз ҳисобланишади. Майдонда 11 киши тўп тепса, 12 ўйинчимиз улардир. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши ҳар қандай футболчига катта куч беради ва олдинга боришга чорлайди. Стадиондаги атмосфера эса шунчаки бомба!

- "Андижон" рақибига қандай совға тайёрлаяпти?

- Шу куни биз мухлисларимизни хурсанд қилишимиз керак. Барчамиз бирлашиб фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. 

- Жамоа Суперлигада қолиш миссиясини деярли бажариб бўлган ва эндиликда кучли бешликка киришга ҳаракат қилиб кўради. Бу навбатдаги ўйинларда босимни олиб ташлайдими?

- Мақсадимиз мавсумни кучли бешликда якунлаш. Бунинг учун қолган ўйинларда максимал очко тўплашимиз керак. Босим ҳар доим бўлган. Чунки пастдаги жамоалар бизга яқинлашиб олиши ҳеч гапмас. Шу боис бўшашишга ҳаққимиз йўқ.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика