RU

Последние новости

19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   0 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  5 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   6 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  3 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  45 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  2 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  3 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  51 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0

Икром Алибоев: "Осиё Кубогидаги дебютим туғилган кунимга тўғри келди" Новости

Икром Алибоев: "Осиё Кубогидаги дебютим туғилган кунимга тўғри келди"

Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Икром Алибоев Уммонга қарши бўлиб ўтган Осиё Кубогининг биринчи тур учрашуви ҳақида фикр билдирди.

- Осиё Кубогидаги дебютингиз ва туғилган кунингиз билан табриклаймиз. Ўзбекистон - Уммон учрашуви ҳақида қандай фикрдасиз?
- Табрик учун раҳмат. Баҳс қийин ўтди, лекин шунга қарамай ғалабага эришдик. Бу туғилган кунимга ажойиб совға бўлди.

- Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумга ўтишда қийинчиликларга дуч келди. Эктор Купер ўйиндан олдин қандай кўрсатма берган эди?
- Мураббий тўп билан кўпроқ муомала қилиш ҳақида гапирганди, аммо рақиб бунга имкон бермади. Уммон терма жамоаси тўпни ўзида сақлаб, пас ўйнашди. Бугунги ўйинда бир-биримизни тушунишда муаммолар юзага келди, ўртоқлик ўйинлари йўқлиги бунга сабаб бўлгандир. Лекин ғалабага эришдик, энг асосийси шу.

- Ўйин якунланиши билан футболчилар махсус йўлакча орқали сизни туғилган кунингиз билан табриклашди...
- Жуда ёқимли бўлди. Осиё Кубогидаги дебют ўйиним туғилган кунимга тўғри келди ва унда ғалабага эришдик. Жуда хурсандман.

Рейтинг: +40   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика