RU

Последние новости

23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  13 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  428 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  3 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  2 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2

Икром Алибоев операция столига ётади. Барча харажатлар ўз ҳисобидан бўлади Новости

Икром Алибоев операция столига ётади. Барча харажатлар ўз ҳисобидан бўлади

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Сеул" клуби ярим ҳимоячиси Икром Алибоевни узоқ вақтдан буён жароҳат қийнаб келаётган эди.

Терма жамоамиз шифокори Аброр Пирриев телеграмдаги ўз каналида Алибоев операция столига ётишини маълум қилди.

"Яна бир футболчимиз – Икром Алибоев жарроҳлик столига ётадиган бўлди. Уни анчадан бери безовта қилиб, жамоасида муқим ўйнашига бермаётган чов соҳасидаги оғриққа сабаб бўлаётган омилни бартараф этишнинг сўнгги чораси операция бўлиб қолди. Бундай пайтда операцияни қаерда ва кимга қилдириш ҳақида профессионал футболчи минг ўлчаб бир кесади. Икром ҳам шундай қилди ва у кеча Германияга учиб кетди.

МТЖ аъзосининг жарроҳлик столига ётишидан ташқари кўнглимни хира қилаётган яна бир жиҳат: у барча харажатларни ўз чўнтагидан сарфламоқда: операция, авиачипта ва ҳоказо. Мен юрист эмасман ва Икромнинг контракти билан ҳам таниш эмасман, аммо қандай вазият бўлмасин у тўп тепаётган жамоа ҳамюртимизнинг айнан ўйин ва машғулотлар маҳали орттирган тиббий муаммосини ҳал этишда жавобгар эканлиги аниқ (куни кеча футболчилар уюшмаси раиси Камолиддин Мурзоев билан ҳам шу масалада фикр алмашдик).

Бу борада масалага ойдинлик киритилар, асосийси, ҳамюртимиз жаррроҳлик муолажасини муваффақиятли ўтказиб олса бўлгани...", - деб ёзади Пирриев.

Рейтинг: -25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика