Иккинчи сариқ бекор қилинди ва ўрнига тўғридан-тўғри қизил берилди
18 фев 2019 21:57
Новости
Иккинчи сариқ бекор қилинди ва ўрнига тўғридан-тўғри қизил берилди
Польша чемпионати доирасидаги "Легия" - "Краковия" (0:2) учрашувида ноодатий ҳолат кузатилди.
Учрашув бош ҳаками "Легия" футболчиси Вильям Ремига иккинчи сариқ карточкани кўрсатганди. Аммо VAR тизимидан кейин бош ҳакам иккинчи сариқ карточкани бекор қилди ва футболчи майдонга қайтишига руҳсат бергандек бўлганди. Аммо ҳакам Ремини тўхтатиб, унга тўғридан-тўғри қизил карточка берди.
Қайд этиш керак, Реми рақибига қарши жуда қўпол ўйнаганди.
Комментарии