RU

Последние новости

20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  1 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  386 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  1 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  1 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2

Иккинчи лига: “Яшнобод” машғулотларига Тимур Васильев қўшилди Новости

Иккинчи лига: “Яшнобод” машғулотларига Тимур Васильев қўшилди

Янги мавсумда туманимиз шарафини ҳимоя қилиши кутилаётган “Яшнобод” футбол клуби аъзолари навбатдаги синов назорат учрашувини ўтказди.

Унда яшнободликлар Яккасарой туманининг “KO’ZTEX” жамоасига қарши майдонга тушди.

Пойтахтимизда собиқ “Тўқимачи” стадионида кечган баҳсда “Яшнобод” жамоаси мураббийлар штаби икки бўлимда икки хил таркибни кўрикдан ўтказишди. Шу куни “Яшнобод” футбол клуби машғулотларига ўз вақтида “Қизилқум”, “Андижон”, “Обод” жамоалари шарафини ҳимоя қилган футболчи Тимур Васильев келиб қўшилди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, мазкур ўртоқлик учрашувида “KO’ZTEX” жамоаси мураббийлари таркибда бир неча нигериялик футболчиларнинг хатти-ҳаракатларини кўздан кечиришди.

Қизиқарли ва шиддатли кечган учрашувда яккасаройликлар ғалаба қозонди — 0:2.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 16 апрелида Тошкент шаҳар чемпионати иккинчи лига учрашувлари бошланади. “Яшнобод” футболчилари илк учрашувни 17 апрелда меҳмонда “Академия” жамоасига қарши ўтказади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика