RU

Последние новости

03:10Лига кубоги. "Тоттенхэм" ярим финалнинг илк учрашувида "Ливерпуль"ни мағлубиятга учратди  3 02:00"Барселона" "Атлетик"ни мағлубиятга учратиб, Испания Суперкубоги финалига йўл олди!  36 00:33ОКМК клубга келганидан бери бирор марта майдонга тушмаган Сардор Мирзаев билан шартномани узайтирди  2 00:00Клублар нима сабабдан ёш ўйинчиларни сотишдан кўпроқ даромад олишади?  0 23:49"Қандай ҳолатда бўлмайлик, мухлислар биздан чемпионликни кутишади" – Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Пахтакор"нинг Туркиядаги йиғинларига ташриф буюрди  2 23:24Расман: "Барселона"га Дани Ольмо ва Викторни рўйхатдан ўтказишга рухсат берилди  3 22:33Ламин Ямал "Барса" билан янги шартнома имзолаш ҳақида гапирди  2 22:05"Пахтакор" Туркиядаги назорат ўйинида Руминия клубини мағлуб этди  6 21:37"Манчестер Юнайтед" ўз вингери билан янги шартнома имзолайди  2 21:17Дидье Дешам Франция термасидан кетишини маълум қилди, фақат...  3 20:52АПЛ клубида бош мураббий истеъфоси рўй берди  0 20:30"Динамо" БААда Россиянинг бир нечта клубига қарши назорат учрашувлари ўтказади  2 20:03Ҳаким Фузайлов: "Хоразм" мухлислари Суперлигани соғинган, режамизда Туркия йиғини бор. Фақат..."  1 19:48Романо Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери ҳақида янги пост қолдирди  31 19:36"Нефтчи"дан кетган легионер "Динамо"га ўтиши мумкин  2

Иккинчи давра бошланмоқда: А Серия 20-тур превьюси Новости

Иккинчи давра бошланмоқда: А Серия 20-тур превьюси

Бугун Италия чемпионатида иккинчи давра баҳслари старт олади.

"Кремонезе" - "Интер"

"Кремонезе" устози Давиде Балардини бу баҳсда дисквалифиция сабаб Пикаль хизматларидан фойдалана олмайди. Шунингдек, Аселла ва Раду ҳам ўйинда иштирок этмайди. Бироқ Бенассининг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади, шу сабаб марказда айнан уни кўрсак ажабмас. 

"Интер"да Брозович сафга қайтишга яқин, лекин ҳали таркибга киритилмайди. Барелла эса дисквалификация туфайли ўйнамайди. Шундай экан, Инзаги марказ борасида бош қотиришга мажбур. Катта эҳтимол билан унинг ўрнини Гальярдини эгаллайди. Ҳимоя марказида четлатилган Шкриньяр ўрнига Ачербини кўрамиз. Ҳужумга эса Жеко қайтади.

Биринчи давра учрашувида "Интер" 3-1 ҳисобидаги осон ғалабани қўлга киритган. Ҳозир жамоа яна фаворит. "Интер" ўзига келиши ва муваффақиятли серия кўрсатиш вақти келгандек. Рақобатчиларнинг қоқилишлари бўлмаганида, "қора-кўклар" Чемпионлар Лигаси зонасидан чиқиб кетган бўларди. Бироқ бу баҳсда миланликлар уч очко олишлари керак.


"Аталанта" - "Сампдория"

Гасперини учун Копмейнарснинг дисквалификациядан қайтгани ажойиб янгилик бўлса, Паломинонинг жароҳати ҳимоя марказида муаммоларни юзага келтиради. Толои ҳам асосий таркибга қайтса ажаб эмас. Ҳужумда эса сюрпризлар бўлмайди. Лукман-Хойлунд  жуфтлиги яхши ишламоқда. 

Колли ҳам бу беллашувда жамоасига ёрдам бера олмайди. Станкович ҳам жамоаси ҳимоя маркази ҳақида ўйлашга мажбур. Шунингдек, Де Лука ва Конти ҳам жароҳатланган. Генуэликлар сафида Ламмерс ажралиб турибди ва трансфер ҳуқуқи тегишли жамоага қарши баҳсда икки баробар иштиёқ билан ҳаракат қилиши аниқ. Бунда унга Габбьядини ёрдамлашади.

"Аталанта" биринчи давра доирасидаги тўқнашувда 2-0 ҳисобида зафар қучган. Бўлажак баҳс олдидан ҳам айнан бергамоликларга яққол фаворит сифатида қаралмоқда. Жамоа анча яхши спорт формасида ва тўхташ ниятида бўлмаса керак. Айниқса жамоанинг ҳужум чизиғи ақлбовар қилмас даражада ўйин кўрсатиб, охирги 3 ўйинда 16 та гол урган. "Сампдория" ҳимоясига осон бўлмаслиги аниқ.


"Милан" - "Сассуоло"

"Милан" қийин даврни бошдан ўтказмоқда, қўшимчасига кўплаб йўқотишлар жамоани қийин вазиятга солиб қўймоқда. Эрнандес ва Калабрия тикланиб улгуриши сўроқ остида, Флоренци, Балло-Туре, Томори ва Меньян эса бу баҳсда "россонери"га ёрдам беролмаслиги аниқ. Дисквалификация сабаб Пиоли шогирди Бенассер хизматидан ҳам фойдалана олмайди, унинг ўрнини Побега эгаллайди. Ҳужумда Леао-Жиру жуфтлигини кўришимиз деярли аниқ. 

"Сассуоло" учун навбатдаги нохуш хабар Консильянинг жароҳати бўлди десак муболаға бўлмайди, шу сабаб дарвозада Пеголога имконият берилади. Шунингдек, Пинамонтининг ҳам бу беллашувда майдонга тушиши сўроқ остида турибди. Ҳужумда унинг йўқлигини Альварес билдирмасликка ҳаракат қилади. 

Сўнгги бор ушбу жамоалар рўбаро келганида зерикарли баҳсда ҳисоб очилмаганди. Жамоаларнинг ҳозирги ҳолати, муаммоларини инобатга олсак, ундай ҳолат яна такрорланиши қийин масала. Ҳар икки коллектив у қадар яхши спорт формасида эмас ва бу баҳсга аксинча, голлар кўп бўлишини таъминлаши ҳеч гап эмас. Албатта, устунлик "Милан" томондадек, бироқ "россонери"га осон бўлмаслиги аниқ. "Сассуоло" ҳар қандай ҳолатда ҳам грандларга бош оғриқ бўла оладиган клублардан.


"Ювентус" - "Монца"

Аллегри ҳужумда катта эҳтимол билан Ди Мария, Милик ва Кьеза учлигини жангга ташласа керак. Влахович, Погба ва Бонуччи ўйнашга тайёр, аммо улар тушса ҳам, фақатгина захирадан ўйинни кучайтиришга уриниб кўришади. Майдон маркази Локателли ва Паредесга топширилади. 

Рафаэль Палладино эса аввалги баҳс билан солиштирганда жиддий ўзгаришлар қилмаса керак. Бироқ Дани Мота "Сассуоло"га қарши беллашувда шу қадар зўр ўйин кўрсатдики, асосий таркибда Петаньонинг ўрнини эгаллаши мумкин. 

"Монца" таркибида жароҳатланган футболчилар йўқ. 

Жамоалар Италия Кубогида рўбаро келганига кўп бўлмади, "Ювентус" 2-1 ҳисобида устун келган. "Кекса синьора" бу сафар ҳам фаворит. 15 очко олиб ташаланганидан кейин Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун курашиш осон бўлмайди, аммо "бьянконери" таслим бўлмоқчи эмас. Демак, ҳар бир очко олтинга тенг.


"Наполи" - "Рома" 

Хвича Кварацхелия чекловларсиз машғулотларда иштирок этмоқда ва асосий таркибга қайтишга тайёр. Спаллетти қайдномадаги барча саломатлигидан мамнун бўлса арзийди. Ҳужум учлигида учинчи ким бўлиши қизиқ. Катта эҳтимол, бу сафар Политанога имконият берилса ажабмас. "Бўрилар" тарбияланувчиси бўлган Маттео учун "Рома"га қарши баҳслар доим ўзгача ўрин тутган. Челик дисквалифиция қилинган, шундай экан Моуриньо чап қанотга Спиннацоллани туширади. Бошқа чизиқларда кутилмаган қарорларни кўрмасак керак. 

Биринчи даврада "Наполи" Римда 1-0 ҳисобида зафар қучган. Ҳозир Лучано Спаллетти жамоаси яхши кайфиятда, титул томон "учиб кетмоқда". Албатта, "Наполи" фаворит сифатида майдонга тушади, "Рома"га эса пас баҳо бериб бўлмайди. 2023 йил жамоа ҳали мағлубиятга учрамади ва чиндан хавфли клуб бўлиб турибди.


Сергей Румянцев 

Нозима Тўхтамирзаева таржимаси

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика