RU

Последние новости

19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  0 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  0 19:20U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23 1:0 (матнли трансляция)  32 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  3 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  1 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  8 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   18 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  6 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0

Иккинчи босқич якунлари. “НБУ-Осиё” ҳақида Новости

Иккинчи босқич якунлари. “НБУ-Осиё” ҳақида

Биринчи лига клубларининг иккинчи босқич якунларига бағишланган статистик мақолаларни беришда давом этамиз.
Лиганинг доимий иштирокчиларидан бири бўлиб келаётган “НБУ-Осиё” мавсумни 6-ўринда якунлади. “Банкирлар”ни аввалига Жаъфар Ирисметов бошқариб келаётганди. Лекин айрим сабабларга кўра собиқ голеадор ўз ўрнини бўшатиб қўйди. Шундан сўнг клуб раҳбарияти бошқарув постига Равшан Бозоровни олиб келди. 46 ёшли мутахассисга Александр Хвостунов ўйновчи мураббий сифатида ҳам ёрдам бермоқда. Мухлисларга яхши маълумки, бу йил тошкентликлар ўз сафига тажрибали ўйинчиларни қўшиб олди.

 Лекин барибир жамоа ўз олдига кучлилар сафига чиқишни асосий вазифа қилиб қўймаяпти. Таркиб борасида уларни бемалол етакчилар сафига қўшиш мумкин. Балки кейинчалик моддий техник база ва клуб инфратузилмаси яхшиланиб, “НБУ-Осиё” ҳам элита йўлланмаси учун кураш олиб борар. Буни вақт кўрсатади.

   
Иккинчи босқичда “НБУ-Осиё”нинг қайдлари қуйидагича бўлди.  

Ўйинлар

16

Голлар

32

Уйда

20 (62,5%)

Сафарда

12 (37,5%)

Ўтказиб юборилган голлар

25

Уйда

12 (48%)

Сафарда

13 (52%)

Ўртача урилган голлар

2

Ўртача ўтказиб юборилган голлар

1,56

Уйдаги очколар

16/24 (66,67 %)

Сафардаги тўпланган очколар

9/24 (37,5 %)

Энг йирик ғалаба

5:2 – “Ғаллакор”

Энг йирик мағлубият

0:3 – “Шўртан”, “Шўртан”

Гол ўтказмаган ўйинлар

3 (18,75%)

Гол ура олмаган ўйинлар

4 (25%)

Иродали ғалаба

2

Иродали дуранг

3

Иродасиз мағлубият

1

Иродасиз дуранг

0

Йирик ғалаба

4

Йирик мағлубият

2

Автогол (урилган/ўтказиб юборилган)

2/0

Огоҳлантириш (ўртача)

32 (2)

Четлатиш (ўртача) – Тўғридан-тўғри/2СК

2 (0,12) - 0/2

Мухлислар (жами/ўртача)

9614/601



“НБУ-Осиё” ҳисобига иккинчи босқичда жами 32та гол ёзилди. Шундан 30тасини жамоа аъзолари урган. Қолган иккитаси эса “Орол” ва “Хоразм”га қарши ўйинларда автогол тарзда киритилган.

Носир Эронов иккинчи босқичда жамоа тўпурари бўлди.  
Ким қанча гол урди?

Футболчи

Гол

Носир Эронов

6

Абдумажид Тоиров

4

Леонид Кошелев

4

Александр Лупашко

3

Гай-Этано Юсупов

2

Даврон Валижонов

2

Икром Ибрагимов

2

Мурод Ражабов

2

Алексей Николаев

1

Жавлон Гусейнов

1

Жаҳонгир Соқиев

1

Никита Свиридов

1

Фарруҳ Нурлибоев

1

Аллаёр Реимов (автогол)

1

Жамол Машарипов (автогол)

1



Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика