Икки ҳужумчи "Лестер Сити"ни тарк этиши мумкин
17 янв 2018 17:39
Новости
Икки ҳужумчи "Лестер Сити"ни тарк этиши мумкин
"Лестер Сити"нинг икки ҳужумчиси Ислам Слимани ва Леонардо Уллоа жамоани январда тарк этиши мумкин.
31 ёшли Уллоа хизматларига "Астон Вилла" қизиқиш билдирмоқда. Уни харид қилмоқчи бўлган клуб раҳбарияти аргентиналик футболчини ижарага олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Уллоа жорий мавсум АПЛда 4та гол уришга муваффақ бўлди.
Слиманига тўхталадиган бўлсак, "Бешиктош" жазоирлик футболчини харид қилмоқчи. Турк клуби президенти айни дамда Англияда ва "Флитвуд Таун"га қарши Англия Кубоги 1/32 финал баҳсида футболчининг ўйинини кузатди. Слимани ва "тулкилар" ўртасидаги битим 2021 йилнинг ёзида якунланади.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии