Икер Касильяс: "Кўп нарса яхши старт олишимизга боғлиқ"
24 мая 2014 10:01
Новости
Икер Касильяс: "Кўп нарса яхши старт олишимизга боғлиқ"
Испания терма жамоаси дарвозабони Икер Касильяс ўзлари иштирок этаётган гуруҳ жуда кучли эканлигини айтиб ўтди.
"Испания жудаям қийин гуруҳга тушган. Биз ўзига камида плей-оффни мақсад қилган терма жамоаларга қарши ўйнаймиз. Голландияку, умуман, турнир фаворити ҳисобланади.
Лекин биз ҳам ЖЧга керакли тайёргарликларни кўриб борамиз. Дастлабки ўйинда яхши натижа кўрсатсак кўп нарсага эриша олишимиз мумкин", - дейди Касильяс.
Эслатиб ўтамиз, Испания Б гуруҳида Голландия, Чили ва Австралияга қарши майдонга тушади.
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии