RU

Последние новости

10:47Юлиан Нагельсман кечаги мағлубиятдан сўнг шогирдларини кескин танқид қилди  1 10:15МЮ Онанани ижарага бериши мумкин  1 09:40Бразилиялик бизнесмен бутун бойлигини Неймарга қолдирди  10 09:20Италия терма жамоасининг собиқ устози "Фенербахче"ни бошқаришга асосий номзод  2 09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  6 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  8 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  7 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  6 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  11 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  1 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  14 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0

II лига. Фаворитлар тўқнашувида омад “Обод”га кулиб боқди Новости

II лига. Фаворитлар тўқнашувида омад “Обод”га кулиб боқди

Иккинчи лига жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг финал босқичи қатнашчилари кеча ва бугун 3-тур учрашувларида майдонга тушдилар.
Кеча “Геофизика” стадионида “А” гуруҳининг фаворитлари – “Бунёдкор-Геофизика” ва “Обод” жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. 15-дақиқада бурчакдан оширилган тўпни боши билан мўлжалга аниқ йўллаб, Фарруҳ Зокиров меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим бошланиши биланоқ (46-дақиқада) “Бунёдкор-Геофизика” клуби иккинчи голни ҳам ўтказиб юборди. Ҳимоячиларнинг хатосидан Каримжон Нурматов унумли фойдаланди. Принципиал ўйинда асосий рақибга 0:2 ҳисобида бой бериш мезбонлар устози Сергей Нининг режаларида асло йўқ эди. Аммо майдонда айнан шундай ҳолат юз берди. 75-дақиқада бош ҳакам Игорь Ҳудойдотов иккинчи сариқ карточка учун “Обод” ҳимоячиси Ғайрат Умировни майдондан четлатди. Ва бу нарса “Бунёдкор-Геофизика”га тезда фойда келтирди. 77-дақиқада улар пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. “Нуқтага” тажрибали Яшар Муталибов яқинлашди ва ҳисобни қисқартирди. Аммо бундан ортиғига мезбонлар ўзларида қўшимча куч топа олмадилар ҳамда мағлубиятни тан олишга мажбур бўлдилар – 1:2.

Гуруҳнинг иккинчи беллашувида “Бунёдкор” “ЎзДонг-Жу”ни 4:3 ҳисобида енгди. Эътиборлиси, ёш “қалдирғочлар”нинг голларига, аввалги ўйинларда бўлгани каби, яна Владислав Нуриев (3та) ҳамда Иброҳим Ғофуров муаллифлик қилишди.

“А” гуруҳи жамоалари бугун дам олишди. “Б” гуруҳи иштирокчилари эса кеча дам олишганди. Улар 3-тур баҳсларини бугун ўтказишди.

Улуғбек Мирзаев

Ўзбекистон чемпионати. II лига. Финал босқичи
“А” ГУРУҲИ
3-тур. 30 ноябрь

Бунёдкор-Геофизика - Обод 1:2
Бунёдкор - ЎзДонг-Жу 4:3

Турнир жадвали            Ў  О  Т-Н

1. Обод                            3  9  5-1

2. Бунёдкор                     3  3  4-3

3. Бунёдкор-Геофизика     2  3  1-2

4. ЎзДонг-Жу                    2  1  4-5

5. Динамо                         2  1  1-4



4-тур. 2 декабрь

Бунёдкор-Геофизика – ЎзДонг-Жу
Динамо – Бунёдкор
5-тур. 3 декабрь
Бунёдкор-Геофизика – Динамо
Обод – ЎзДонг-Жу
------------------------------------------------------
“Б” ГУРУҲИ
3-тур. 1 декабрь

Толачи – Баҳор-Геолог 1:2
Машъал – Ғиждувон 1:3

Турнир жадвали       Ў  О  Т-Н

1. Ғиждувон                 3  9  7-1

2. Машъал                   2  3  6-4

3. НДПИ                      2  3  4-2

4. Баҳор-Геолог           2  3  2-5

5. Толачи                     3  0  2-9



4-тур. 2 декабрь
Баҳор-Геолог – Машъал
НДПИ – Толачи
5-тур. 3 декабрь
Машъал – НДПИ
Ғиждувон – Баҳор-Геолог


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика