RU

Последние новости

13:29"Шахтер" "Ювентус", "Наполи" ва АПЛ клублари қизиқиш билдирган футболчисининг нархини маълум қилди  2 13:08Жанубий Корея термаси Хавини ишга таклиф қилди   2 12:44Клопп Санчо туфайли Тен Хагни танқид қилди   3 12:16Гасперини: "Чемпионлар Лигасини "Реал" ютишини истайман"  6 11:50"Барселона" Педри учун "Лас-Пальмас"га 18 миллион евро тўлаб берди  2 11:28Мессининг голи "Интер Майами"ни мағлубиятдан қутқариб қолмади  8 10:55ПСЖ Италия А Сериясининг ўтган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси билан шартнома тузмоқчи  0 10:22«Ал Насср» АПЛнинг уч нафар юлдузи билан шартнома тузмоқчи  14 09:56«Ал Иттиҳод»ни бошқариш учун иккита топ мураббий номзоди кўриб чиқилмоқда  3 09:30ПСЖ президенти Килиан Мбаппе ҳақида гапирди  4 09:02Рэтклифф «Манчестер Юнайтед» учун бешта трансфер қоидасини жорий қилди  7 08:37Абдувоҳид Неъматов қаҳрамонга айлаган «Насаф» — «Пахтакор» учрашувидан ГАЛEРEЯ  4 08:11«Реал Мадрид»да финал олдидан йўқотиш бор  12 07:49Суперлига. Бугун Жиззах ва Наманганда ўйинлар бор  8 07:20Конференциялар лигаси финал. "Олимпиакос" - "Фиорентина" 1:0  0

Ҳиндистон термаси бош мураббийи Игорь Штимац: "Сурия – Ўзбекистонга ўхшаш терма жамоа. Майдонда жанг кечади" Новости

Ҳиндистон термаси бош мураббийи Игорь Штимац: "Сурия – Ўзбекистонга ўхшаш терма жамоа. Майдонда жанг кечади"

Осиё кубоги учинчи туридан ўрин олган Сурия ва Ҳиндистон терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан олдин ўтказилган матбуот анжуманида Ҳиндистон терма жамоаси бош мураббийи Игорь Штимац ва жамоа сардори Сунил Четри қатнашди.

- Мураббийнинг ўйин ҳақидаги фикри қандай?

- Охирги ўйин муҳим бўлиши аниқ. Иккала жамоа ҳам кейинги босқичга чиқиш учун борини беради. Яхши ўйин бўлиши кутилмоқда. Майдонда жанг кечади. Ваниҳоят тўлиқ таркиб билан ҳаракат қиламиз. Бу қувонарли, албатта.

- Ушбу Осиё кубоги Ҳиндистон жамоасига қандай фойда берди?

- Катта тажриба орттирдик. Жаҳон чемпионати ўтказилган тузилмаларда ҳаракат қилишнинг ўзи биз учун яхши имконият бўлди. 

- Эртага Ҳиндистон терма жамоаси ғалаба қозониб, плей-офф босқичига йўл олишга муваффақ бўлса, бу мамлакат учун қандай натижа бўлади?

- Плей-офф босқичига йўл олиш катта натижа бўлади. Осиё кубогида эканимизни ўзи биз учун катта натижа. Ҳали ҳам концентрациямиз юқори ва эртага нима қилишимиз кераклигини аниқ биламиз. Ўзбекистон ва Австралияга қарши қулай имкониятлар яратдик, аммо гол ура олмадик.

- Жароҳатлар ҳақида айтиб ўтсангиз?

- Тўлиқ таркибдамиз деб айтиб ўтдим. Бизда жароҳатланганлар деярли қолмади.

- Сунил, бу сиз учун биринчи Осиё кубоги эмас. Бу сафарги Осиё кубогида олдингиларида йўқ бўлган қандай сифатга эгасиз?

- Орада катта фарқ бор. Шулардан бири биз тўплаган катта тажриба. Охирги учта Осиё кубогида тажриба тўплаб келдик. Қатардаги мусобақада биз ўзимизни жуда қулай ҳис қиляпмиз.

- Сунил, терма жамоа ва шу жумладан сиз ҳам ҳали гол уришни уддалай олмадингиз. Эртанги ўйинда мусобақадаги биринчи голимизни кирита оламизми?

- Ҳиндистон билан гол уришни уддалай олмаяпмиз. Ўзбекистонга қарши Австралиядан кўра кўпроқ имконият яратдик. Ишонинг, Осиё кубогида гол уриш осон иш эмас. Ўзбекистон ва Австралия қитъанинг энг кучли жамоаларидан ҳисобланади. Ўзбекистонга қарши ўйинда бир нечта қулай имкониятни йўққа чиқардик, аммо гол ура олмадик. Катта турнирларда шу каби нарсалар фарқни белгилаб беради. Гол уришни ҳеч ким биздан кўра кўпроқ хоҳламайди. 

- Ҳиндистон икки ўйинда 5 та гол ўтказди. Бу қанчалик ёмон?

- Бу жуда ёмон. Ўз жарима майдонимизда ёмон ҳаракат қиляпмиз. Бу ниманидир ўзгартиришимиз кераклигини билдиради. Ишонаманки, буни тўғрилай оламиз. 

- Сурия мусобақадаги жисмонан кучли жамоа ҳисобланади. Буни кейинги ўйинга қандай таъсири бўлади?

- Биз жисмонан жуда кучли бўлган икки жамоага қарши ўйнадик. Муҳими, хато қилмаслигимиз керак. Осиё кубогида хатога йўл қўйиб бўлмайди, рақиблар буни кечиришмайди.

- Суриянинг охирги икки ўйинини кўрдингиз. Рақиба ҳақида қандай фикрдасиз?

- Сурия – Ўзбекистонга ўхшаш жамоа. Улардаги футболчилар кучли чемпионатларда ҳаракат қилишади. Сурия классик 4-4-2 схемада ўйнайди, яхши савиядаги ёшлар ҳам етарли. Сурия жуда жиддий жамоа. Айтиб ўтганимдек, Сурия жисмонан кучли жамоа. Бундай ҳолатларда мен ўйинчиларимга яккакураш ва контактлардан қочишни маслаҳат бераман. Эртага ҳимоя чизиғимиз яхши ҳаракат қилиши керак. Концентрацияни кучайтириш шарт.

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика