RU

Последние новости

00:43Италияда маош учун энг кўп пул ишлатаётган клуб номи маълум қилинди  0 00:17УЕФА "Рома" ва "Астон Вилла"ни жазолади  0 23:35Наҳотки! Депай ўзи учун жамоа топди  0 23:17"Насаф" назорат учрашувида дуранг ўйнади, голлар 90 ва 90+2-дақиқада урилди  2 22:59Миллатлар лигаси. Франция - Италия ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  4 22:35Миллатлар лигаси. Холанд ҳам хеч нима эмас! Қўшниларимиз Норвегия билан дуранг ўйнади  7 22:22Ўзбекистон миллий термасининг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 22:00Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби БАА нега фавқулодда кучайиб кетди?  18 21:42Футзал. Ўзбекистон Бразилияга қарши илк ўртоқлик ўйинида еттита гол фарқи билан ютқазди   31 21:24Невилл нима сабабдан тен Хаг кетмаётганини айтди  3 20:45Аббосбек Файзуллаев: "Ҳозирги кунда осон рақибнинг ўзи йўқ. Кечаги натижалар бунга исбот бўлди"  3 20:34Ўткир Юсупов бугунги машғулотларда иштирок этмади  9 20:21Назорат учрашуви. "Олимпик" "Сўғдиёна" билан жанговар дуранг қайд этди  0 19:56Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикасига қарши баҳсга тайёрланишни бошлади  6 19:30Де Брюйне ФИФА ва УEФАни танқид қилди  4

Игорь Шквирин: "Зуагидан бошқа ҳеч ким ажралиб турмади" Новости

Игорь Шквирин: "Зуагидан бошқа ҳеч ким ажралиб турмади"

"Олмалиқ" бош мураббийи Игорь Шквирин мавсум якунлари бўйича "Футбол Экспресс" газетасига интервью берди.
Суҳбат давомида Игорь Анатольевич бу йил шогирдлари орасида Шакер Зуагидан бошқа ҳеч ким ажралиб турмаганини айтиб ўтди.

Олий лигада жамоалар сони ошгани ҳақида
- Агар молиявий талабларни кўтарадиган клублар кўп бўлса, мен олий лигада 18та жамоа қатнашиши тарафдориман. Бироқ 16та клуб ҳам ёмон эмас.

"Олмалиқ" 6-ўринни олгани ҳақида
- Ўтган йил билан солиштирганда бу мавсум бир қадам орқага ташладик. Бундан керакли хулосани чиқарамиз ва камчиликларни бартараф этиш устида ишлаймиз. Келаси йил медаллар учун курашадиган жамоа шакллантирамиз.

Зафар Полвонов ҳақида
- Зафар Полвонов ўтган йил 14та гол уриб жамоамиз тўпурари бўлганди. Шундан сўнг юлдузлик касалига чалинди, бор гап шу. Менимча, уни дарҳол осмондан ерга тушириш керак.

Жамоасидаги легионерлар ҳақида
- Бу ўринда аввало Шакер Зуагини алоҳида ажратиб кўрсатган бўлардим. У ўзига билдирилган ишончни оқлади. Александр Алимпиевич ҳам яхши ўйнаб турганди, бироқ биринчи даврадан кейин кетиб қолди. Шунингдек, сафимизни Мақсатмурод Шомуродов ҳам тарк этди. Зуаги келаси мавсумни "Олмалиқ"да ўтказмаслиги аниқ. Билишимча, у "Бунёдкор" билан оғзаки келишувга эришибди.

Диёр Туропов ҳақида
- Диёр Туропов - алоҳида мавзу. Футболчи ярим мавсумни тикланиш билан ўтказди. Қолаверса, кўпинча терма жамоаларда юрди. Энди сафимизга қайтганида яна терма жамоага кетиб қолаверди. Қолаверса, жиддий клублардан таклиф бўлаётгани тўғрисидаги гаплар унинг бошини айлантириб қўйди, гарчи ҳеч ким қизиқмаган бўлса-да. Шу ҳам унга халақит берди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика