RU

Последние новости

01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 01:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0 (матнли трансляция)  38 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  0 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  4 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 23:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" - "Барселона" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  13 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  15 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  5 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  4 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  3

Игорь Шквирин: «Ҳеч бир жамоа бир маромда ўйнай олмайди» Новости

Игорь Шквирин: «Ҳеч бир жамоа бир маромда ўйнай олмайди»

«Сўғдиёна» - «Олмалиқ» (1:0) учрашувидан кейин ташкиллаштирилган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Игорь Шквирин иштирок этди.

— Аввалам бор жиззахликларни ғалаба билан табриклайман. Лекин биз бугун мағлубиятга учрайдиган ўйин намойиш қилмагандик. Тўпни кўпроқ ўз назоратимизда ушлаб турдик. Бир қатор голга тортадиган имкониятлардан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда қилган мажбурий икки футболчини майдонга туширишимиз, бизни ўйинимизни бироз кучсизлантирди. Бугун бир қатор асосий таркиб футболчиларимиз жароҳатлар ва беморликлари сабаб ўйинда қатнаша олишмади. «Сўғдиёна»ни олий лигада қолиш имкониятлари ҳақида ҳеч нарса дея олмайман. Жамоани ўзи ўз тақдирини ҳал қилади. Бугунги ўйингача кўпчиликда ҳар ҳил гаплар юрганди. «Олмалиқ» ютса ҳам ютказса ҳам ҳеч нарса йўқотмайди, қолган ўйинларни ютказиб берса керак» — деган гаплар кўпайиб кетгани учун ҳам ғалаба қозонишимиз шарт эди. Футболчиларимиз бор кучлари билан ҳаракат қилишди. Олдимизга ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилган эди. Бироқ бу футбол. Ҳеч бир жамоа бир маромда ўйнай олмайди.

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика