RU

Последние новости

18:30Суперлига. "Бунёдкор" - "Сурхон" 0:1 (матнли трансляция)  3 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  0 18:00Суперлига-2024. "Навбаҳор" — "Локомотив" 1:0 (матнли трансляция)  18 18:00АПЛ. "Стэмфорд Бриж"да "Челси" ва "Вест Хэм" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  3 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  1 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  4 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  1 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  2 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  5 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  6 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  5

Игорь Шквирин: "Ғалабага ҳақлироқ эдик" Новости

Игорь Шквирин: "Ғалабага ҳақлироқ эдик"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Андижон" - "Турон" (1:1) учрашувидан сўнг яйпанликлар бош мураббийи Игорь Шквирин фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин ҳақида қандай фикр билдириш мумкин? Биринчи бўлимда ўйинни назорат қилдик, гол ҳам урдик. "Андижон"да айтарли вазиятлар бўлгани йўқ. Битта хатодан сўнг дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Рақиб чиройли гол урди. Шундан сўнг яна ўйинга қайтдик ва вазиятлар яратдик. Ғалабага ҳақлироқ эдик. Лекин бир очко қўлга киритдик. Натижадан қониқиш ҳосил қилдим. Футболчиларга хоҳиш ва иштиёқ кўрсатишгани учун раҳмат айтаман", - дейди Игор Шкврин.

- Дербида дуранг қайд этилиши қайсидир маънода кутилган ҳолат эди. Бунга тайёр эдингизми? "Андижон"нинг аввалги учрашувларини кузатганмидингиз?
- Сиз қандай дерби ҳақида айтяпсиз? Андижон бошқа, Қўқон бошқа.  Водий дербиси деган сўзни биринчи маротаба эшитмоқдаман. Битта шаҳар жамоалари ўзаро куч синашса буни дерби дейиш мумкин. Биз учун исталган ўйин дерби. Эртага "Қўқон-1912", кейин "Сўғдиёна" билан ўйнаймиз. Тақвим шундай. Ҳар бир баҳс дерби ва финалга тенг.

- Янги футболчилардан қониқиш ҳосил қилдингизми?
- Улардан қайсидир маънода 70 фоиз қониқдим. Биз истаган ўйинни йўлга қўйиб олиш учун вақт керак. Хатолар устида ишлаймиз. Ўйиндан-ўйинга яхшиланиб боришга ҳаракат қиламиз. Шу орқали очко ишлашимиз мумкин.

- Ким Бо Ёнг бошланғич таркибдан ўрин олмагани нима билан боғлиқ?
- Биринчи даврада қанотлар орқали ўйин ташкил қилинганди. Тактик жиҳатдан қачон фойдали деб билсак ўшанда туширамиз.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика