RU

Последние новости

13:19"Манчестер Сити" афсонаси Ҳусановнинг даражасини юқори баҳолади  0 12:57Инфантино Мексикадаги воқеликлар бўйича изоҳ берди  0 12:30Такси ҳайдовчисини калтаклагани учун ҳибсга олинган "Металлург"нинг янги легионери билан танишамиз  8 12:10U-21 чемпионати. Бугун янги мавсумга старт берилади  0 11:48Англия клублари Чемпионлар Лигасида тарих яратди  9 11:21Дониёр Назуллаев "Металлург"да  1 10:51МЮ Байиндирнинг келажаги бўйича бир қарорга келди  8 10:22Гвардиоланинг орзуси маълум  4 09:53"Ал Ҳилол" юлдузи жароҳат олди  3 09:24Асенсионинг жароҳати ҳақида маълум берилди  6 08:55Нико Ковач жамоаси ЕЧЛдан чиқиб кетгани ҳақида нималар деди?  4 08:26Хави Африканинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  0 07:58Моуринью EЧЛ тарихидаги энг ёмон натижани қайд этди  8 07:30Кечаги ғалабадан сўнг Арбелоа нималар деди?  1 05:48EЧЛ 1/8 финал жуфтликлари маълум  36

Игорь Шквирин: "Ғалабага ҳақлироқ эдик" Новости

Игорь Шквирин: "Ғалабага ҳақлироқ эдик"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Андижон" - "Турон" (1:1) учрашувидан сўнг яйпанликлар бош мураббийи Игорь Шквирин фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин ҳақида қандай фикр билдириш мумкин? Биринчи бўлимда ўйинни назорат қилдик, гол ҳам урдик. "Андижон"да айтарли вазиятлар бўлгани йўқ. Битта хатодан сўнг дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Рақиб чиройли гол урди. Шундан сўнг яна ўйинга қайтдик ва вазиятлар яратдик. Ғалабага ҳақлироқ эдик. Лекин бир очко қўлга киритдик. Натижадан қониқиш ҳосил қилдим. Футболчиларга хоҳиш ва иштиёқ кўрсатишгани учун раҳмат айтаман", - дейди Игор Шкврин.

- Дербида дуранг қайд этилиши қайсидир маънода кутилган ҳолат эди. Бунга тайёр эдингизми? "Андижон"нинг аввалги учрашувларини кузатганмидингиз?
- Сиз қандай дерби ҳақида айтяпсиз? Андижон бошқа, Қўқон бошқа.  Водий дербиси деган сўзни биринчи маротаба эшитмоқдаман. Битта шаҳар жамоалари ўзаро куч синашса буни дерби дейиш мумкин. Биз учун исталган ўйин дерби. Эртага "Қўқон-1912", кейин "Сўғдиёна" билан ўйнаймиз. Тақвим шундай. Ҳар бир баҳс дерби ва финалга тенг.

- Янги футболчилардан қониқиш ҳосил қилдингизми?
- Улардан қайсидир маънода 70 фоиз қониқдим. Биз истаган ўйинни йўлга қўйиб олиш учун вақт керак. Хатолар устида ишлаймиз. Ўйиндан-ўйинга яхшиланиб боришга ҳаракат қиламиз. Шу орқали очко ишлашимиз мумкин.

- Ким Бо Ёнг бошланғич таркибдан ўрин олмагани нима билан боғлиқ?
- Биринчи даврада қанотлар орқали ўйин ташкил қилинганди. Тактик жиҳатдан қачон фойдали деб билсак ўшанда туширамиз.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика