RU

Последние новости

02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  3 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  3 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  46 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  3 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  9 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  102 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2

Игорь Шквирин: "Бугун Машъал"да 13 киши ўйнагандек туюлди" Новости

Игорь Шквирин: "Бугун Машъал"да 13 киши ўйнагандек туюлди"

Бугун бўлиб ўтган "Машъал" - "Олмалиқ" (3:1) учрашувидан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди.
Биринчи бўлиб матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Игорь Анатольевич иштирок этди ва фикрларини билдириб ўтди.

"Машъал"ни бугунги ғалаба билан табриклайман. Майдонни ҳар бир қаричи учун кескин кураш кечди. Жуда ҳам қизиқарли баҳсни кўрдик.  Яна бир бор "Машъал"ни адолатли ютуқ билан табриклайман" , - дейди Шквирин.

"Биз бугунги мағлубиятни жиддий муҳокама қиламиз. Биз бугун майдон марказини рақибга бериб қўйдик. Бу эса бизни биринчи мағлубиятга олиб келди. Ҳар икки бўлимда ҳам рақиб биздан устунроқ ўйнади. Биз курашдик лекин майдоннинг ҳар бир чизиғида "Машъал" футболчилари бехато ўйнади. Рақибимиз шундай куч билан ўйнадики , худди менга 13 киши ўйнаётгандек туюлди. Рақибни ўйини чиройли чиқди".

"Биз Муборакка очко ишлаш учун келган эдик. Бугун фақат Гогол майдонга тушмади лекин унинг битта ўзи ҳам ҳеч нарса қила олмас эди. Немания жароҳат олди шу боис захирага чиқди. Бизни жамоа симуляция қилмайди. Бугунги ўйинда Мурзоевни олдинги чизиққа қўйдик. Унинг ўзига бу жой ёқади ва  ўзи  "Насаф"да ҳам шу чизиқда ўйнаган. Йованович жароҳат олгандан сўнг яққол ҳужумчи бўлиб ўйнади"

"Ҳамма ўйиндан сўнг бизни вазифамизни сўрайди. Биз тўртликка киришни истаймиз ва ОЧЛда ўйнамоқчимиз. Бунақа ўйин билан биз ОЧЛга чиқа олмаймиз. Ҳали тўртинчи тур ўтди ва олдинда ҳали кўплаб ўйинлар бор".

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика