RU

Последние новости

01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  1 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  1 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  2 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  13

Игорь Сергеевга Англия клуби қизиқиш билдирганми? Футболчининг агенти бунга ойдинлик киритди Новости

Игорь Сергеевга Англия клуби қизиқиш билдирганми? Футболчининг агенти бунга ойдинлик киритди

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Актобе" клуби ҳужумчиси Игорь Сергеевга Англия клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар чиққанди.

Championat.asia сайти футболчининг агенти Рўзимурод Усмонов билан боғланди ҳамда вазиятга ойдинлик киритди.

"Айни пайтда Игорь Сергеевга кўплаб қизиқишлар мавжуд. Улар орасида Европа ТОП чемпионати клубларидан вариантлар ҳам бор. Лекин бу маълумотни сир сақлашни мақсад қилгандик, сабаби ҳали музокаралар ҳам ўтказилмаган. Бироқ Сергеев ҳақида маълумот чиқиб кетгани учун бунга ойдинлик киритиб ўтишга қарор қилдик.

"Актобе" сафида ажойиб ўйнаётган Игорь Сергеев Европага интилмоқда. Осиё клубларидан ёзги трансфер ойнаси учун аниқ таклифлар бор, бироқ ҳужумчи эътиборни Европага қаратмоқда ва Осиёдан бўлаётган таклифларни кўриб чиқиш хоҳиши йўқлигини билдирди.

Қишда Сергеевда Руминиянинг ЧФР ва "Сепси" клубларидан аниқ таклиф ва шартнома бор эди. Бундан ташқари Греция клуби ҳам унга қизиққанди. Бироқ пандемик вазият туфайли виза чиқиши чўзилиб кетиш эҳтимоли юқорлиги, бундан ташқари бу чемпионатларда мавсум якуни ва ҳал қилувчи палла бўлгани боис вариантлар рад қилинди. Ёзги трансфер ойнаси вақтида ҳам Руминия клублари унга таклиф билан чиқишмоқчи. Англия варианти ҳам ҳақиқатга яқин, лекин энди ишлаб чиқилаётган вариантлардан бири ҳисобланади. Агар клубнинг қизиқиши жиддий бўлса бу борада биз ҳам жиддий иш олиб борамиз", - дейди Игорь Сергеевнинг агенти championat.asia сайтига. 


Сергеев Қозоғистонни забт эта оладими?        


Рейтинг: +52   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика