RU

Последние новости

01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  1 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  6 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  4 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  8 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  26 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  84 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  8 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  11 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2

Игорь Сергеев: “Янги мураббийга мен ўйнай олишим ва гол ура олишимни исботлайман” Новости

Игорь Сергеев: “Янги мураббийга мен ўйнай олишим ва гол ура олишимни исботлайман”

Кеча Тошкентнинг “Пахтакор” клуби сафарда “Олмалиқ” жамоасига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ушбу учрашувдан сўнг “шерлар” жамоаси футболчиси Игорь Сергеев саволларимизга жавоб берди.


-  Учрашув “Пахтакор” учун қандай ўтди?

-  “Олмалиқ” жамоасига қарши қийин учрашувни ўтказдик. Рақибларимизда 2та вазият бўлди ва улардан 100 фоиз фойдаланишди. Мағлуб бўлганимиз жуда ҳам аламли.

-  Мағлубиятга нима сабаб бўлди?

-  Нима сабабдан мағлуб бўлдик билмайман. Бу футбол. Бутун ўйинни оладиган бўлсак, яратилган имкониятларни голга айлантира олмасанг ва рақиб жамоа 2та вазиятдан гол уриб кетса албатта алам қилади. Қаердадир хато қилгандирмиз қаердадир бир неча дақиқага хотиржамликка берилгандурмиз. Шунинг ҳисобига ўйиндаги ёмон натижа қайд этдик.

-  Биринчи давра якунланишига 2та тур қолди. Мавсум аввалида жароҳат олгандингиз лекин ҳозир тўлиқ 90 дақиқа майдонда тўп тепябсиз. Биринчи даврада 1та гол ҳужумчи учун уят эмасми?

-  Биринчи даврада биринчи учрашувда жароҳат олдим. Узоқ вақт жароҳатимни тиклаш билан машғул бўлдим. Ҳозир эса ўз спорт формамга кириб олиш учун тинмай машғулот ўтказяпман. Барча мухлислар Сергеев шарманда “Пахтакор” шарманда дея танқид тошларини отишмоқда. Иккинчи даврада кўрамиз ким шарманда ким шарманда эмас.

-  Биламизки жамоада катта ўзгаришлар амалга оширилди. Одатда жамоа катта ўзгаришлар бўлгандан сўнг клубда анча йилдан бери тўп тепиб келаётган футболчиларнинг келгуси тақдири қандай бўлиши номаълум. Жамоага ҳужумчилар таклиф этилса сизни қўйиб юборишлари мумкин. Бундан ҳавотирда эмасмисиз?

-  Ҳеч қандай қўрқинчли жойи йўқ. Янги мураббийга мен ўйнай олишим ва гол ура олишимни исботлайман.

-  Биламизки “Пахтакор” фақат чемпионлик учун кураш олиб боради. Ҳозир турнир жадвалида ўзига ярашмаган ўринда юрибди. Бунга қандай фикр билдирасиз?

-  Бу футбол, футболда шунақаси ҳам бўлиб туради. Нима энди биз қуйи поғоналарда юрибмиз деб ташлаб қўяйликми? Йўқ, бундай вазият бўлиб туради. Хатоларимиз бор эди мағлубиятга учрадик. Мен бошимни баланд кўтарган ҳолда ғурурланиб хатоларимни тан оламан. Ўйиндан кейин бир жойга бориб йиғлаб ўтириш бунга сабаб бўла олмайди. Биз янада кўпроқ ўз устимизда ишлаб нималарга қодир эканлигимизни кўрсатиб қўйишимиз керак.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди


Рейтинг: -176   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика