RU

Последние новости

12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  1 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  3 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  3 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  10 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  2 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  7 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  2 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  2 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  6 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  25 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  8 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   6 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   13 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2

Игорь Сергеев: “Умид қиламанки, стадион трибуналари мухлислар билан тўлади” Новости

Игорь Сергеев: “Умид қиламанки, стадион трибуналари мухлислар билан тўлади”

ЖЧ-2018 иккинчи саралаш босқичи доирасидаги КХДРга қарши ўйин олдидан Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев ЎФФ матбуот хизмати билан суҳбатда бўлиб, ўйинолди фикралари билан ўртоқлашди.

“Ўйинга тайёргарлик яхши савияда ва тўлақонли равишда олиб бориляпти. Терма жамоадаги футболчиларнинг ҳаммаси — профессионал. Олдимиздаги ўйин қанчалик муҳим эканлигини уларга қайта таъкидлаш шарт эмас. Улар буни ўзлари ҳам яхши тушуниб турибди. Барчанинг бутун диққат-эътибори шу ўйинга қаратилган. Жамоадаги муҳит? У жанговор. Ахир, осон кечмайдиган ўйинга тайёрланяпмиз”, — дейди 22 ёшли футболчи.

Ушбу мавсумда Олий Лигада ҳозирга қадар 21 гол уриб, тўпурарлар рўйхатининг пешқадамларидан бири бўлиб турган Игорь, КХДР билан аввалги ўйинда йўл қўйилган хатолар, 12 ноябрь куни “Пахтакор” стадионида, соат 18:00да бошланадиган учрашувда такрорланмаслигини таъкидлади.

“Шимолий Кореядаги ўйин омадсиз кечганди. Лекин мураббийлар штаби бу ўйинни ўрганиб чиқиб, хатоларимизни аниқлаб, бизга уларни тушунтириб бўлди. Умуман олганда, ўша ўйиндан кейин ўзи ҳаммаси кўриниб қолганди: қаерда хато қилдик, нимага эътиборни кўпроқ қаратиш керак ва аксинча, нимага кўп аҳамият бериш шарт эмас... Умид қиламанки, ўша хатоларни такрорламаймиз”.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ҳозирга қадар 23 ўйинда майдонга тушиб, 9 бора рақиблар дарвозасини ишғол қилган ҳужумчининг айтишича, мухлисларнинг стадионни тўлдириб, жамоани қўллаб-қувватлаб туриши жуда муҳим.

“Ўз майдонимизда, мухлисларимиз қаршисида ўйнаш — катта плюсь. Об-ҳаво совуқ бўлишига қарамай, умид қиламанки мухлислар ўйинга ташриф буюради ва стадион трибуналари тўлади. Уларнинг қўллаб-қувватлаб туриши жуда муҳим. Уларни хурсанд қилиш учун имкон қадар ҳаракат қиламиз. Шунчаки ғалаба билан эмас, иложи борича каттароқ ҳисобда мағлуб этиш орқали, умид қиламанки, уларни хурсанд қиламиз”.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика