RU

Последние новости

23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  1 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  1 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  1 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  2 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  5 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  6 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  3 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  21

Игорь Сергеев тиззасидаги жароҳатидан сўнг тикланиши, қайтиш муддати ва Ўзбекистон – Гонконг ўйини ҳақида Новости

Игорь Сергеев тиззасидаги жароҳатидан сўнг тикланиши, қайтиш муддати ва Ўзбекистон – Гонконг ўйини ҳақида

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев Championat.Asia'га интервью берди ва унда тиззасидаги жароҳатдан сўнг тикланиши, қайтиш муддати ва бўлажак Ўзбекистон – Гонконг ўйини ҳақида гапирди.

- Тикланиш қандай кетмоқда? Тўп билан машғулотларга киришдингизми ёки ҳозирча фақатгина залда шуғулланяпсизми?
- Тикланиш яхши кетмоқда. Тўп билан ишлашни яқин пайтларда бошламайман, ҳозирча фақатгина залда ишлаяпман: у ерда тизза ва бошқа мушаклар бўйича шуғулланяпман. Тўп билан кейинроқ машғулотларни бошлайман – эҳтимол бир ёки икки ойдан кейин.

- Тахминан қачон майдонга қайтишингизни кутишимиз мумкин?

- Ҳозирча билмайман, аниқ муддат йўқ. Жароҳат жиддий, барчаси тиззамнинг ўзини қандай ҳис қилишига ва тикланиш қандай кечишига боғлиқ. Кўп нарса тиззамни қандай тайёрлашимга ва қанчалик сифатли шуғулланишимга алоқадор. Аввалига 7-9 ойдан сўнг майдонга қайтишимни айтишганди. Менга боғлиқ бўлган барчасини қиляпман. Клуб бу борада ҳар томонлама ёрдам кўрсатмоқда, бу учун раҳмат.

- Бу фаолиятингиздаги энг оғир жароҳатми? 30 ёшда "хочсимон мушак"дан сўнг тикланиш қанчалик қийин?

- Ҳа, шубҳасиз. Тикланиш қанчалик қийин эканлигини билмайман. Бахтимга бунгача бундай жароҳатлар бўлмаган. "Хочсимон мушак"да 20 ёки 25 ёшдан сўнг қандай тикланишни билмайман. Қайси ёшда бу жароҳатни олганим ҳақида ўйламайман – муаммо бор ва неча ёшлигимдан қатъий назар уни ечиш керак.




- "Патхум Юнайтед"да жароҳатингиз ҳақида қандай ўйлашмоқда? Адашмасам, шартномангиз 2024 йилнинг ёзига қадар. Клуб сиз билан шартномани узайтирадими?

- Олдинроқ айтганимдек, клуб тикланишимда жуда ёрдам бермоқда. Бу учун "Патхум Юнайтед"га катта раҳмат. Клуб ҳаммасида кўмаклашмоқда: менга тикланиш бўйича режа тузиб беришди, ўзимни жамоадан тушиб қолгандек ҳис қилмаяпман. Жамоадаман, барча билан бир қаторда. Албатта, клуб жароҳатим ҳақида билгач хафа бўлди. "Пахтум Юнайтед" мени ҳисобга олган ҳолда маълум бир умидлар қилган. Аммо, шундай бўлди, бу футбол. Шартнома бўйича ҳозирча ҳеч нарса дея олмайман, кўплаб жиҳатлар бор.

- Ўзбекистон терма жамоасининг Гонконгга қарши илк ўйинини кўрдингизми? Агар кўрган бўлсангиз, ўйин ҳақида нима деб ўйлайсиз ва бугунги ўйинни кўрасизми?

- Илк ўйинни тўлиқ кўра олмадим – жадвалим тиғиз, ҳар куни иккитадан машғулот. Эрталабдан бошлайман ва фақат кечқурун уйга келаман. Ўйиндан парчаларни ва статистикани кўрдим. Жамоадошларим Ўзбекистон ва Гонконг ўртасидаги илк ўйин ҳақида сўрашди. Дарҳол терма жамоамизга 100% ишончим комил экани ва икки ўйинни ҳам ютишимиз кераклигини айтдим.

Кўп вазиятлар яратдик, аммо фақатгина иккита тўп киритдик. Бу ҳам футболнинг бир қисми, бунақаси бўлиб туради. Қаердадир омад келмади, асосийси ютдик. Жавоб ўйинида мухлисларимиз қаршисида кўпроқ тўп киритишимиз керак. Аммо, барибир биринчи навбатда натижа, асосийси ютиш ва кейинги босқичга чиқиш. Ҳозирча ўйинни кўра оламанми ёки йўқ, билмайман, аммо ҳаракат қиламан.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика