RU

Последние новости

20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  0 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  1 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  2 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  3 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  10 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  5 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  56 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  5 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4

Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ" Новости

Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"

CAFA Nations Cup 2-туридан ўрин олган Туркманистонга қарши ўйиндан сўнг (2:1) Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

– Ўйин ҳақида таассуротларингиз...

– Матбуот анжуманида айтганимдек, Худога шукр, ғалаба қозондик. Умуман олганда, ўйинни яхши бошладик, тўғри, баъзи майда хатолар бўлди, лекин яхши бошладик, гол урдик, ўйинни назорат қилдик, иккинчи голни ҳам киритдик. Кейин вазият бироз мураккаблашди, қизил карточка ишимизни қийинлаштирди, устига-устак дарвозамиз томон пенальти белгиланди. Хуллас, йигитларга баракалла дейман, ғалабани сақлаб қолишди. Барча футболчилар куч-ғайратини аямади. Энди энг муҳими – тикланиш ва кейинги ўйин ҳақида ўйлаш.

– Дублингиз орқали терма жамоадаги голлар сони бўйича Игорь Шквирин ва Одил Аҳмедовни ортда қолдирдингиз.

– Ҳа, менга бу ҳақда саволлар беришди. Мен бу ҳақда ўйламайман. Аслида, матбуот анжуманида айтганимдек, терма жамоа учун гол уриш доимо ёқимли. Ҳа, гол уришни хоҳлайман, лекин мен терма жамоадаман. Бу ерда шахсий статистика ёки кўпроқ гол уриш ҳақида эмас, балки жамоа манфаати ҳақида ўйлаш керак. Агар пас бериш керак бўлса, албатта пас бераман, чунки терма жамоага натижа керак. Шахсий статистиканинг аҳамияти йўқ. Зарур бўлса, мураббийнинг кўрсатмаларини бажариш керак. Одил Аҳмедов ва Игорь Шквирин ҳақида ўйламагандим. Очиғини айтсам, ҳозир менга айтилган факт ҳақида ҳам билмасдим. Мен бу маълумотларни кўрмаганман. Бундан кейин ҳам кўпроқ гол уришга ҳаракат қиламан.

– Бугунги ўйиндаги голлар тафовути турнир жадвалимиздаги якуний ўрнимизга таъсир қилиб қолмайдими?

– Ҳа, лекин аслида ҳозир бизда ҳамма кўрсаткичлар бир хил-ку, тўғрими? Голлар бўйича ҳам дуранг, Ўмон ҳам 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди, биз ҳам 2:1 ҳисобида ютдик. Менимча, қирғизлар билан ўйин ҳал қилувчиси бўлади. Шунчаки ғалаба қозониш эмас, балки иложи борича кўпроқ гол уришга ҳаракат қиламиз. Ўмоннинг учинчи ўйинни қандай ўтказишини вақт кўрсатади. Биринчи ўринга чиқиш учун барча имкониятлардан фойдаланамиз. 

– Таркиб экстрементал эканлиги тушунарли. Лекин бизнинг терма жамоамиз йирикроқ ғалаба қозониши керакдек туюлмаяптими? Биз ҳам 2019 йил Осиё кубогида Туркманистонни 4:0 ҳисобда мағлуб этган эдик. 

– Бу футбол. Бугун, аслида, биринчи бўлимни 2:0 ҳисобида якунладик, аммо деярли иккинчи бўлим бошланишида қизил карточка олдик, бу ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Қизил карточка бўлмаганида, эҳтимол, кўпроқ гол урардик. Футболда ҳар сафар бир хил натижа бўлавермайди. Шунинг учун аввалроқ айтганимдек, йигитлар раҳмат, ғалабани сақлаб қолишди. Гарчи янги ўйинчилар бўлса-да, улар ҳали тўлиқ жамлана олмаган, кўпчилиги узоқ вақтдан бери бирга ўйнамаган бўлса-да, ғалабани қўлдан чиқаришмади. Ҳа, мослашиш учун, тактик кўникмаларни ўзлаштириш учун вақт керак. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Бу Ўмон бўладими ёки Қирғизистон бўладими, эҳтимол, статистика ёки бошқа кўрсаткичларга кўра катта ҳисобда ютишимиз керакдир. Лекин бу футбол, айнан шунинг учун ҳам у қизиқарли.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика