RU

Последние новости

19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  0 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   4 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  1 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  0 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   1 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  10 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  12 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  7 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  2 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  6 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2

Игор Сергеев: "Ҳужумчи машғулотларда ҳам гол уришни истайди" Новости

Игор Сергеев: "Ҳужумчи машғулотларда ҳам гол уришни истайди"

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Игор Сергеев КХДРга жўнаб кетиш олдидан сайтимиз орқали бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жамоамиз КХДРга қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. Ўйлашимча, кўпчилик футболчилар оптимал формадалар. Баъзилар учун энди чемпионат якунланган. Олий лигада ўйнаётган футболчилар эса мавсумни давом эттиришмоқда. Рақиб ҳақида гапирадиган бўлсам, улар асосан ҳаводаги якка-курашларда яхши ўйнашади. Биз ўз ўйинимиз орқали ўрта чизиқдан ва қанотлар орқали ҳужумлар ташкил этишга ҳаракат қиламиз. Муҳими муносиб тарзда ўйнашимиз керак. Ҳар доим ҳам гол уришни мақсад қиламан. Бу хоҳ ўртоқлик учрашуви бўлсин, хоҳ расмий. Ҳужумчи машғулотларда ҳам гол уришни истайди. Терма жамоа миқиёсида эса гол уриш истаги янада ортади. Худо хоҳласа яна КХДР дарвозасини ишғол этиб, ғалабага сабабчи бўладиган гол уришга ҳаракат қиламан. Ўз имкониятларимиздан имкон қадар унумли фойдаланишимиз лозим. Асосийси ким гол уриши эмас, муҳими ғалаба қозониш", - дея ўз фикрларини якунлади Игор Сергеев.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика