RU

Последние новости

09:35Санжар Қувватов: "Ҳозир натижа учун ўйнайдиган эмас, захирани ўйлаб иш қиладиган пайт"  0 09:10Бугун футбол. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнам билан ўйнайди  1 08:50Ироқ чемпионати. Мурод Бобожоновдан дебют гол, Қосимов ҳам майдонни қуруқ тарк этмади  2 08:25Абубакир Шукуруллаев: "Бунчалик тез имконият беришади деб ўйламаган эдим"  0 08:00"Металлург" тайёргарликни бошлади. Таркибда янги футболчилар бор  3 00:45"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда  0 00:32Саудия Про-Лигаси. Роналду ва Бензема жамоалари ғалаба қозонишди  4 00:09Дэвид Симэн: "Артетанинг тўртта алмаштиришидан шокка тушдим"  4 23:40"Реал" "Бетис"нинг 40-50 миллион евролик ҳимоячисига кўз тикди  0 23:05Туркия йиғини. "Қўқон-1912"нинг назорат ўйинлари тақвими  2 22:41Бразилия терма жамоаси ва "Милан" собиқ юлдузи Англиядан клуб сотиб олмоқчи  3 22:10"Ўзинг яхшимисан, Ромео?" — Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед" ғалабасидан сўнг ўғлининг устидан кулди  2 21:57"Ал Насср" ва "Ал Тавун" ўртасидаги 18-тур баҳси учун таркиблар маълум: Роналду асосий таркибда!  0 21:50РЕКОРД! "Фламенго" "Вест Хэм" футболчисини 41 миллион евродан қимматга сотиб олмоқда  1 21:30Паулу Фонсека "Лион" раҳбариятидан Эндрикни олиб қолишни сўради  1

Игорь Сергеев Бурак Йилмаз билан бир жамоада ўйнайди Новости

Игорь Сергеев Бурак Йилмаз билан бир жамоада ўйнайди

Хабар бериб ўтганимиздек, "Пахтакор" ҳужумчиси Игорь Сергеев Хитойнинг "Бейжинг Гоан" клубига кўчиб ўтди.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Сергеев олти ойлик ижара асосида янги клуби билан шартнома имзолаган. Агар мана шу олти ой ичида ҳужумчи ўзини кўрсата олса, шартнома муддати узайтирилиши мумкин.

Хитой чемпионатида ҳам худди биздаги каби 16та жамоа иштирок этади ва мусобақа Суперлига деб номланади. Сергеев кўчиб ўтган "Бейжинг Гоан" 15та учрашувда 20 очко тўплаган ҳолда 8-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа навбатдаги турни ўз майдонида 9 июль куни "Тиянжин Теда"га қарши ўтказади. Мана шу ўйинда Сергеев ўз дебютини нишонлаши мумкин.

Мухлисларимизга яхши маълум, мазкур клубда яна бир ҳамюртимиз Егор Кримец ҳам фаолият олиб бормоқда. Эндиликда Игорь Сергеев ҳам шу жамоада ўзини синаб кўради. Яна бир маълумот шуки, "Бейжинг Гоан"нинг ҳужум чизиғида туркиялик ҳужумчи Бурак Йилмаз тўп тепади. Сергеев асосий таркибга кириш учун жиддий кураш олиб боришига тўғри келади ёки бўлмаса иккаласи тандем сифатида ҳаракат қилади.

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика