RU

Последние новости

11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  10 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  0 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  0 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  4 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  8 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  6 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  8 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0

Игорь Сергеев: "Бугун гол уришим учун вазиятлар ҳам бўлгани йўқ..." Новости

Игорь Сергеев: "Бугун гол уришим учун вазиятлар ҳам бўлгани йўқ..."

Ўзбекистон - Эрон (0:1) учрашувидан сўнг терма жамоамиз ҳужумчиси Игорь Сергеевдан ўйин ҳақида ва голсиз сериялари хусусидаги саволларга жавоб олдик.


- Жамоамиз Бабаяннинг кўрсатмаларини тўғри бажара олмади. Ўзим ҳақимга гапирадиган бўлсам, ўйинимдан умуман қониқмадим, дея сўз бошлади Игорь Сергеев.

- Бабаян ўйиндан аввал сизларга айнан қандай кўрсатмалар берганди?

- Мураббий уларни кучли жиҳатларини алоҳида уқтирганди. Эрон терма жамоаси стандарт вазиятларида анча хавфли ўйнашини билардик. Аммо шунга қарамай айнан жарима зарбасидан сўнг гол ўтказиб юбордик.

- Ҳаммани қизиқтираётган савол: Игорь Сергеев нега гол ура олмаяпти?

- Бугунги баҳсда гол уришим учун вазиятлар ҳам бўлгани йўқ...

- Тўғри, аммо Сергеев гол урмаганига анча бўпқолди-да.

- Билмадим.

- Гол уришингиз учун сизга нима етишмаяпти?

- Бу саволга жавобни билганимда голлар уришни бошлаб юборардим...

- Учрашувдан сўнг Бабаян ечиниш хонасида сизларга нималар деди?

- Бу гап жамоамиз ичида қолгани яхши.

- Бугун мағлубият Хитой билан бўладиган бўлажак беллашувда салбий томондан таъсир этмайдими? Руҳий томондан жамоа синиб қолмайдими?

- Ўйлашимча, йўқ. Жамоамиздаги футболчиларнинг барчаси кучли, катта тажрибага бой. Футболчилар биринчи марта бу каби ҳолатга тушиб қолишгани йўқ. Шу боисдан бугунги натижа Хитой билан бўладиган учрашувга ҳеч қандай таъсир қилмайди. Хитойни мағлуб этишни уддалаймиз.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Рейтинг: -124   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика