IFFHS: Куртуа энг зўри, Де Хеа эса...
24 фев 2019 10:15
Новости
IFFHS: Куртуа энг зўри, Де Хеа эса...
Бутунжаҳон футбол тарихи ва статистикаси (IFFHS) 2018 йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлаб олди.
Нашр мутахассислари бу борада "Реал" ва Бельгия термаси посбони Тибо Куртуани (181 овоз) биринчи ўринга қўйишди. Иккинчи қатор эса "Тоттенхэм" ва Франция термаси дарвозабони Уго Льорисга (109 овоз) насиб этди. ПСЖ кипери Жанлуижжи Буффон (59 овоз) эса кучли учликни якунлаб берди.
Ушбу рўйхатни Кейлор Навас ("Реал", Коста-Рика), Ян Облак ("Атлетико", Словения) ва Марк-Андре Тер-Штеген ("Барселона", Германия) каби дарвозабонлар тугатиб қўйди. "Манчестер Юнайтед" ва Испания термаси посбони Давид Де Хеага эса рўйхатда жой топилмади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии