IFFHS: “Бавария” 2013 йилнинг энг яхши клуби, "Бунёдкор" 172-ўринда
09 янв 2014 12:59
Новости
IFFHS: “Бавария” 2013 йилнинг энг яхши клуби, "Бунёдкор" 172-ўринда
“Бавария”дан ташқари кучли бешликдан мадриднинг “Реал” ва “Атлетико” клублари, лондоннинг “Челси” клуби ва “Барселона” жой олган. Россиянинг энг яхши клуби дея, умумий рўйхатнинг 11-ўринидан жой олган “Рубин” тан олинган.
Кучли 200таликка Ўзбекистондан фақат битта клуб кирди. Ўзбекистон чемпиони ва кубоги соҳиби "Бунёдкор" клуби 97,50 очко билан 172-ўринда қайд этилди. Эътиборлиси, 2013 йилги клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида финалга чиққан Марокашнинг "Ража Касабланка" клуби ҳам "қалдирғочлар" билан бирга 172-поғонадан ўрин олган.
IFFHS рейтинги
2013 йил
1. "Бавария" (Германия) — 370 балл
2. "Реал" (Испания) — 290
3. "Челси" (Англия) — 273
4. "Атлетико" (Испания) — 251
5. "Барселона" (Испания) — 247
6. "ПСЖ" (Франция) — 240
7. "Базель" (Швейцария) — 239
8. "Атлетико Минейро" (Бразилия) — 238
8. "Тоттенхэм" (Англия) — 238
10. "Бенфика" (Португалия) — 232
11. "Рубин" (Россия) — 223,5
....
172. "Бунёдкор" (Ўзбекистон) - 97,50
Комментарии