RU

Последние новости

13:35"Ҳакамда рўйхат бор эди!" — Моуринью "Реал" билан ўйиндаги четлатилиши ва ҳакамларнинг "ўйини" ҳақида гапирди  19 13:12"Бенфика" ходимлари "Реал" кийиниш хонасига бостириб киришга уринган экан  23 13:10Ўзбекистон Суперлигаси учун Fantasy Football ишга тушди  0 12:36Расман: "Хоразм" сафига сенегаллик ҳужумчи келиб қўшилди  1 12:24Хвича Анрининг антирекордини такрорлади! ПСЖ эса Монакода ғалаба қозонди  2 11:45"Бенфика" президенти Руй Кошта "Реал" вакили билан жанжалда иштирок этди  10 11:34Назорат учрашувлари. "Андижон" мағлубият, "Сурхон" ғалаба, "Бунёдкор" дуранг билан Туркия йиғинини якунлади  0 11:20Моуринью учун "Реал" ноқулай рақибга айланмоқда: "Special One"да 7 ўйинда 5 та мағлубият  0 10:48"Ювентус" 67 йилдан кейин илк бор Еврокубок ўйинида 5 та гол ўтказиб юборди  6 10:20"У энди ҳеч қачон футбол ўйнамаслиги керак". Мбаппе — "Бенфика" ўйинчиси ҳақида  15 09:53Грузия чемпионатининг иккинчи рақамли тўпурари Ўзбекистон Пролигасида ўйнаши мумкин  0 09:25Винисиус иккинчи ўринга кўтарилиб олди  12 08:57"Насаф"нинг яна бир асосий футболчиси "Навбаҳор"га ўтиши мумкин  16 08:30Жанлука Престианни Винисиус Жуниорнинг ирқий айбловларига жавоб берди   10 08:04"Андижон" яна бир Осиё чемпиони билан шартнома имзолади  2

Иброҳимов юбилей ўйинида гол урди Новости

Иброҳимов юбилей ўйинида гол урди

Кеча олий лига 23-тури доирасида “Бунёдкор” меҳмонда “Гулистон”ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Учрашувнинг 3-дақиқасида Анвар Бердиев ҳисобни очган бўлса, 67-дақиқада Жавлон Иброҳимов гулистонликлар дарвозасига иккинчи тўпни киритди. Ўйиннинг сўнгги ўн дақиқалигида мухлислар яна иккита гол гувоҳи бўлишди. Олександр Пишур гол уриб ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Лекин асосий вақт якунланишига уч дақиқа қолганида Мўйдин Мамазулунов ҳисобдаги фарқни қисқартирди ва якуний натижа 1:3 бўлишини таъминлади.

Ушбу учрашув “Бунёдкор” ярим ҳимоячиси Жавлон Иброҳимов учун алоҳида аҳамият касб этди. 8-рақамли “стоппер” гулистонликларга қарши баҳсда ўзининг “қалдирғочлар” сафидаги юбилей – 100-учрашувини ўтказди. Эътиборлиси, Жавлон Иброҳимов ўзининг тарихий ўйинида рақиб дарвозасини ишғол қилишни уддасидан чиқди.

Иброҳимов “Бунёдкор” сафида Ўзбекистон чемпионатида 65та, кубогида 14та ҳамда Осиё Чемпионлар лигаси турнирининг 21та учрашувида майдонга тушган. Шу ўйинларда рақиблари дарвозасини 8 бор аниқ ишғол қилган. Уларнинг 6таси олий лига ўйинларига тўғри келса, Ўзбекистон кубоги ва ОЧЛ баҳсларида бир маротабадан гол урган.

Юбилей учрашув билан Жавлон Иброҳимовни муборакбод этган ҳолда унинг келгуси фаолиятига ҳам омад ва зафарлар тилаб қоламиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика