Ибрагимович мавсум стартини ўтказиб юборади
10 авг 2021 20:29
Новости
Ибрагимович мавсум стартини ўтказиб юборади
"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович тиззасидан олган жароҳатидан кейин тикланишда давом этмоқда.
У айнан ушбу шикастланиш туфайли ўтган мавсум сўнгини ва Евро-2020'ни ўтказиб юборди.
Июнда 39 ёшли футболчининг чап тиззаси артроскопик операция қилинди.
Маълумотларга кўра, Ибрагимович янги мавсум бошигача тайёр бўлмайди. У катта эҳтимол билан сентябргача сафга қайтмайди.
Форвард ўтган мавсумда "Милан" учун 27 ўйинда 17 та гол уриб, 3 та ассист қайд этган эди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии