Ибрагимович ЧЛда жамоасига ёрдам бера олмайди
25 авг 2017 23:30
Новости
Ибрагимович ЧЛда жамоасига ёрдам бера олмайди
“Манчестер Юнайтед” устози Жозе Моуриньонинг айтишича, у ЕЧЛ баҳсларида Ибрагимовичнинг ёрдамига умид қилмаяпти.
Жароҳатдан энди тикланаётган 35 ёшли швециялик ҳужумчи ушбу ҳафтада жамоаси билан бир йиллик битимга имзо чеккан эди.
“У Чепионлар лигасининг гуруҳ баҳслари учрашувларига тайёр бўлолмайди. Ўйлайманки у плей офф баҳсларидан бошлаб у майдонга тушишга тайёр бўлади. Бунинг учун биз гуруҳ босқичида муваффақиятли қатнашишимиз лозим.
Унинг қачон майдонга қайтиши ҳақида ўйлашни истамайман. Мен бу ҳақда гапирмайман ва шифокорлардан ҳам бу ҳақда сўрамайман. У мавсумнинг иккинчи ярмида бизнинг сафимизни тўлдиради”, дейди португалиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛда “Манчестер Юнайтед” ўз гуруҳида ЦСКА, “Бенфика” ва “Базель” жамоалари билан кейинги босқичга чиқиш учун кураш олиб боради.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Комментарии