RU

Последние новости

02:25АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади  22 01:50Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди  28 00:50Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон - Ливан 3:2  2 00:48"Қизилқум" украиналик легионер билан шартнома имзолади  0 00:40Шоҳруз Норхонов расман "Қизилқум"да қолади  1 00:30Расман: Дилшод Аҳмадалиев – "Бунёдкор" футболчиси!  0 00:20Росеньор "Челси" устози сифатида илк уй учрашувида "Арсенал"га қарши тўқнаш келиши ҳақида гапирди  4 00:07Бруну ва Магуайр жароҳатдан қутулиб, МЮ қайдномасига қайтишди  0 00:04АПЛ. "Бёрнли" – "Манчестер Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  4 23:46АПЛ. "Фулхэм" – "Челси". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 23:19Жуд Беллингем: "Биз Хаби Алонсо биланмиз. Эртага реванш олишга ҳаракат қиламиз"  0 23:11Хаби Алонсо: "Эртанги ўйин 2:5 каби бўлмаслигига 100% аминман. Эртага бошқача тарих ёзилади"  2 22:20Ўйнайди ё ўйнамайди? Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида иштирок этиши истисно қилинмаяпти  2 21:55Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"  16 21:25Микель Артета "Ливерпул"га қарши ўйин ҳақида: "Орамиздаги фарқ унча катта эмас, "Арсенал"нинг исботлайдиган нарсалари бор"  2

Ҳусниддин Нишонов: "Коста-Рикани нима қилиб бўлса ҳам ютишимиз лозим" Новости

Ҳусниддин Нишонов: "Коста-Рикани нима қилиб бўлса ҳам ютишимиз лозим"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси етакчиларидан бири Ҳусниддин Нишонов ЖЧ 2-тури доирасидаги Парагвай (1:4) билан учрашувдан кейин журналистлар саволларига жавоб берди.

- Ўйин ҳақида

- Ўйин ҳақида нима ҳам дейишим мумкин? Биз ҳозир жуда ҳам оғир аҳволдамиз. Ҳар доимгидек, қўрқиб ўйнаяпмиз. 2 та стантдарт орқали дарвозамиздан 2 та тўп олиб чиқдик. Шу билан ўйин изидан чиқиб кетди. Тушунарсиз ҳолатдамиз. Мухлислардан, халқимиздан узр сўраймиз. 

- Сиз ва бошқа футзалчилар томонидан Элбек Тўлқиновга кўплаб эътирозлар билдирилди...

- Фақат Элбек Тўлқинов хато қилмади. Ҳаммамиз кўплаб хатоларга йўл қўйдик. Биргина Элбек ютқазмайди, бутун жамоа ютқазади. Бизда ҳали ҳам имконият бор. Коста-Рикани қанақа қилиб бўлса ҳам мағлуб этишимиз керак. Ҳаммаси ўз қўлимизда, бу имконни ой бермаслигимиз керак.

- Мана 2 та ўйин ортда қолди. Бироқ терма жамоа стандарт вазиятлар орқали айтарли вазият яратмади. Бу борада нима дея оласиз?

- Буни кўриб чиқамиз. Коста-Рикани нима қилиб бўлса ҳам ютишимиз лозим. Мусобақа уйимизда ўтяпти, салбий натижа бўлмаслиги керак деб ўйлайман.

- Жароҳатингиз қай даражада?

- Алҳамдулиллоҳ, ҳозир барчаси жойида. 

- Бугун мухлислар тиним билишмади...

- Мухлислар бизни қўллаб-қувватлашда давом этишсин, кейинги баҳсда албатта ўзимизни кўрсатамиз.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика