RU

Последние новости

00:00ЕЧЛ. "Арсенал" – ПСЖ 0:1 (матнли трансляция)  13 23:50Февзи Давлетов: "Афсуски, йўл қўйган иккитагина хатомиз туфайли мағлуб бўлдик"  0 23:35Эрик Дайер "Бавария"ни тарк этади. Унинг кейинги жамоаси аниқ  0 22:49Мендининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  1 22:25Элит ОЧЛ ярим финали. "Ал Ҳилол" - "Ал Аҳли" (онлайн ҳисоб)  20 21:56Кетма-кет иккинчи мавсум Ўзбекистон Кубогининг амалдаги ғолиби гуруҳдан чиқа олмади  17 21:40"Лочин" бош мураббийи Сардор Тўхтаев: "Андижон" — бизни икки карра кўпроқ куч билан ўйнашга ундайдиган жамоа"  9 21:15Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" ўз майдонида "Динамо"га мағлуб бўлди, "Андижон" гуруҳда қолиб кетди  19 20:55Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" ўз майдонида йирик ғалаба қайд этди  1 20:35Александр Хомяков: "Футболда ишонч ва хоҳиш кўп нарсани ҳал қилади"  26 20:18Учта ўйинда 14:1, саудияликлар фойдасига. ОЧЛ Элит кубоги Саудияда қоладими?  10 19:34"Барселона" "Байер" футболчисини Испанияга қайтармоқчи  1 19:12Ўзбекистон кубоги. "Андижон" сафарда "Лочин"га ютқазиб қўйди   96 18:1019 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари   6 17:55"Челси" сал кам 100 миллион долларга сотиб олган футболчиси билан хайрлашишга тайёр  3

Ҳусниддин Ғофуров жамоаси чемпионатни муваффақиятли бошлади Новости

Ҳусниддин Ғофуров жамоаси чемпионатни муваффақиятли бошлади

Хабарингиз бўлса керак, ҳамюртимиз Ҳусниддин Ғофуров тақдирини Сербия премьер лигаси иштирокчиси “Явор” билан боғлаганди.

Яқинда ушбу давлатда ҳам премьер лига  ўйинлари бошланди. Иваницанинг “Явор” клуби чемпионат тақвимига кўра дастлабки ўйинни ўз майдонида ўтказди.

“Црвена Звезда”ни қабул қилган Богича Богичевич жамоаси мавсумни муваффақиятли бошлади. Боиси  Ҳусниддин Ғофуров тўп сураётган жамоа шу куни рақибини 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мухлисларини қувонтирди. Мазкур баҳсда “Явор” мураббийлар штаби асосий эътиборни тажрибали ўйинчиларга қаратди ва кўпроқ етакчиларнинг хизматидан фойдаланди.

Шу боис легионерлар лимити юзага келганлиги сабабли Ғофуров “Црвена Звезда” билан ўйинда таркибга киритилмади.  
17 август шанба куни эса премьер лиганинг 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

“Явор” бу гал энди сафарда “Донжи Срем” жамоаси билан куч синашди. Шу куни Иваница жамоаси меҳмонда ўйнашига қарамай, якунда ўзи учун ижобий бўлган натижа билан қайтишга эришди дейиш мумкин, “Донжи Срем” – “Явор” 1:1. Шу тариқа икки ўйинда 4 очко қўлга киритган “Явор” ҳозирда чемпионат пешқадами бўлиб турибди.

Сафарда кечган ўйинда бош мураббий иқтидорли ҳужумчимиз Ғофуровни ўйин қайдномасига киритди. Аммо ҳамюртимиз шу куни захирада қолдирилди.
- Мураббийлар кейинги учрашувларда ўйнаш учун имконият беришларини айтди – дейди Ҳусниддин Ғофуров. Майдонга тушишга ва жамоамга фойда келтиришга доим тайёрман.

Умид қиламанки, кейинги баҳсларда янги жамоам таркибида расмий дебютимни ўтказаман. Асосий мақсадим ҳар бир ўйинда “Явор” учун фойдали голлар уриб, жамоамнинг муҳим ўйинчиларидан бирига айланиш.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика