RU

Последние новости

12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  2 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  0 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  0 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  11 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  11 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  17 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  57 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  33 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2

Ҳусниддин Ғофуров: “Олимпия терма жамоасидан чақирув олганимдан хурсандман” Новости

Ҳусниддин Ғофуров: “Олимпия терма жамоасидан чақирув олганимдан хурсандман”

Сербиядаги легионеримиз Ҳусниддин Ғофуров яқинда олимпия терма жамоамизнинг БААда ташкил этиладиган йиғинига таклиф олди.

Айни дамда ОТЖ ихтиёрида бўлган Ғофуров Дубайдаги машғулотларда астойдил харакат қилмоқда. Кеча олимпия терма жамоамиз ушбу хориж йиғинидаги илк синов-назорат учрашувини ўтказди. КХДР олимпия терма жамоасига қарши майдонга чиққан йигитларимиз 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур учрашувда Ғофуров ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди.

- Ҳусниддин, олимпия терма жамоасидан чақирув олдингиз. Очиғини айтинг, таклиф бўлишини кутганмидингиз?
- Тўғриси, кутмагандим. Аммо Сербия чемпионатида ўйнаётганимни инобатга олсак, ҳар холда бунга умид бор эди. Менимча ҳар қандай футболчи ҳам ватан жамоаси учун ўйнашни истайди. Шу жумладан мен ҳам доим терма жамоа сафида харакат қилишни хоҳлайман. Лекин бундай истак билан амалга ошириш қийин. Буни энг аввало мураббийлар ҳал қилади. Ваниҳоят олимпия терма жамоасидан чақирув бўлди. Албатта бундан жуда хурсандман. Насиб қилса мураббийларнинг ишончини оқлаш учун бор кучим билан харакат қиламан.

- Самвел Бабаян терма жамоага бош мураббий этиб тайинлангач, илк бор қўли остида машғулотларда иштирок этяпсиз. Таассуротлар қандай?
- Таассуротларим жуда яхши. Менимча Самвел Вячеславовичга ортиқча таъриф беришнинг хожати йўқ. У кишининг қандай мураббий эканлигини кўпчилик яхши билади.


- ОТЖда ягона легионеримиз хисобланасиз. Жамоага киришиб кетишингиз қийин кечмаяптими?
- Бу борада ҳаммаси жойида. Йигитларнинг кўпчилиги билан олдиндан таниш эдик. Ҳеч қандай муаммо йўқ.

- ОТЖдан таклиф бўлгач, “Явор”дагилар бунга қандай муносабатда бўлди?
- Улар мен учун хурсанд эканлигини билдиришди. Мураббий ва футболчилар омад тилашди.

- “Явор” ва ОТЖда мураббийлар сизни қайси чизиқларда ўйнатмоқда?
- Кўпроқ ярим ҳимоячи сифатида харакат қиляпман. Ўнг ва чап қанотда. Мураббийлар қайси позицияга қўйса ҳам муҳими ўйнасам бўлгани.

- “Явор”даги фаолиятингиздан кўнглиз тўляптими?
- Албатта. Нолимайман мен учун ҳаммаси яхши кечяпти. Аввалгиларига нисбатан кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлмоқдаман.

- Жамоангизнинг иштирокини қандай баҳолайсиз?
- Аввалига чемпионатни жуда муваффақиятли бошлагандик. Лекин сўнгги турларга келиб эса дуранглар сони кўпайиб кетди. Айни пайтда турнир жадвалида 8-ўринни банд этиб турибмиз. Ўйлайманки бу ҳам ёмон натижа эмас. Ҳозир Иваницада ҳамма таътилга чиққан.


Азиз Тўхтамуродов суҳбатлашди

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика