RU

Последние новости

09:24МЮ раҳбарияти Маркус Решфордни "Барселона"га ижарага берганидан пушаймон  1 08:55"Реал" футболчиси: "Рақсга туш ва ҳеч қачон тўхтама"  2 08:27Трент Александер-Арнолд "Ливерпул"га қайтиши мумкин — Mirror  4 07:58Аутсайдерни мағлуб эта олмаган Микел Артета ўйиндан сўнг нималар деди?  7 07:30Чемпионлар Лигаси 1/16 финалининг биринчи ўйинлари якунлари бўйича “Ҳафта ўйинчиси” мукофотига номзодлар эълон қилинди  7 07:01Ахбор Имомхўжаевнинг ёрқин хотирасига бағишланади: "10000 метр баландликда уюштирилган интервью"  0 03:10ЕЧЛ. ​"Будё Глимт" бу сафар ўз уйида "Интер"нинг тазирини берди, "Атлетико"да дуранг, "Байер"да ғалаба  9 03:05ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ўз уйларидаги учрашувларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 03:05АПЛ. "Арсенал" аутсайдерни мағлуб қила олмади ва ўта муҳим очколарни бой берди  19 01:33"Барселона" Рамазон ойига Ямал учун ўтган йилдаги каби махсус овқатланиш режасини ишлаб чиқди  3 00:45ЕЧЛ. "Ньюкасл Юнайтед" меҳмонда "Карабоғ"ни ўта йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  5 23:47Филиппе Коутиньо "Васко да Гама"ни тарк этади  12 23:08Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  1 22:33"Шўртан" назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  2 21:17Престианни Винига қилган ирқчилиги учун 10 та ўйинга четлатилиши мумкин  15

Ҳусниддин Ғофуров: “Дебют ўйинимдан қониқдим” Новости

Ҳусниддин Ғофуров: “Дебют ўйинимдан қониқдим”

Ўтган шанба куни Сербия премьер лигасининг 4-туридан ўрин олган бир қатор ўйинлар ўтказилди. Ушбу чемпионат иштирокчиси “Явор”га яқинда кўчиб ўтган Ҳусниддин Ғофуров янги жамоасидаги дастлабки расмий учрашувини ўтказди.
Қувонарлиси ҳамюртимизнинг дебют ўйини омад ли чиқди. Сабаби иваницаликлар шу куни гарчи сафарда ўйнаган бўлишларига қарамай, “Спартак”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учрата олди. Бошланғич таркибдан жой олган Ҳусниддин иккинчи бўлимда бош мураббий томонидан бошқа бир футболчига алмаштирилди.

Мазкур учрашувдан сўнг, Ғофуров championat.asia сайтига махсус интервью берди.

- Салом, Ҳусниддин! Аввало Сербия премьер лигасидаги дебютингиз ва унинг омадли якун топгани билан табриклаймиз.  

- Раҳмат.

- Бу сизнинг “Явор” сафидаги дастлабки расмий ўйинингиз эди. Таассуротлар қандай?

- Дебютим омадли чиққани кайфиятимни кўтаргани аниқ. Қолаверса шу куни сафардан уч очко билан қайтишга эришдик. Биринчи расмий ўйиним бўлганлиги учун баҳснинг дебочаси мен учун озгина ҳаяжонли тарзда ўтди. Аммо аста-секин ўйинга киришиб кетдим.

- Мураббий ўйиндан сўнг нима деди? Ҳаракатларингиздан кўнгли тўлдими?

- Ҳа, яхши. Бу борада ортиқча эътирозлар бўлмади. Шундай экан ўйинимдан қониқиш хосил қилган кўринади.

- Богича Богичевич сизни қайси чизиқда ўйнатди?

- Мураббий шу куни мени қанот ярим ҳимоясига қўйди. Ўнг ва чап қанотларда ҳаракат қилдим.

- Илгари асосан ҳужумчи сифатида ўйнагансиз. Янги позицияда ўйнаш қийинчилик туғдирмаяптими?

- Озгина қийналяпман. Чунки ўзингиз яхши биласиз, бунгача асосан номинал ҳужумчи сифатида ўйнар эдим. Лекин умид қиламанки, янги позицияга ҳам кўникиб кетаман ва мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажариш учун бор кучим билан ҳаракат қиламан.

- Бош мураббий сиздан кўпроқ нимани талаб қиляпти?

- Қанот ярим ҳимоячиларининг асосий вазифаси олдинги чизиқдаги жамоадошларини тўп билан таъминлашдан иборат. Шу боис Богичевич ҳам табиийки мендан кўпроқ тўп узатишларни талаб қилади.

- Шахсан ўзингизни биринчи расмий ўйинингиздан кўнглингиз тўлдими?

- Ҳа, дебют баҳсимдан ўзим ҳам қониқдим. Ўйлайманки ёмон таассурот қолдирмадим. Лекин камчиликларим ҳам бисёр. Бунинг учун машғулотларда тинимсиз ишлашим кераклигини жуда яхши англаб турибман.

- Жамоадошларингизнинг далдаси қандай бўляпти?

- Футболчиларнинг барчаси майдонда ва унинг ташқарисида катта ёрдам бермоқда. Дебют ўйинимда ҳам улар мени қўллаб-қувватлашди.

- Жамоангизда энг кучли футболчи ким?

- Ҳаммаси ўзига яраша футболчилардир. Улардан бирортасини аълоҳида ажратиб кўрсатиш қийин.

- “Явор”да жамоавий ўйин шаклланганми ёки бирорта футболчининг ўйинига боғлиқми?

- Албатта, жамоавий ўйин биринчи ўринда.

- Кейинги учрашувларда ҳам бошланғич таркибдан жой олиш имкониятингизни қандай баҳолайсиз?

-Бу борада олдиндан бир нима дейиш қийин. Бир сўз билан айтганда, 50х50.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика