RU

Последние новости

14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  0 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  2 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   10 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  4 11:39Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди  7 11:12"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор  2 10:50Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди  12 10:22Килиан Мбаппе: «Биз финалга чиқамиз»  3 09:55Зидан «Бавария»ни бошқариш ҳақидаги саволга жавоб берди  16 09:29«Челси» Осимхен борасида «Наполи»га таклиф юборди  5 09:02«Барселона» Левандовскининг ўрнига «Ливерпуль» юлдузини олиб келмоқчи  6 08:37Яна бир машҳур мураббий «Бавария»нинг таклифини қабул қилмади  2

Ҳусниддин Алиқулов: "Миллий терма жамоага фойдам тегишини истайман" Новости

Ҳусниддин Алиқулов: "Миллий терма жамоага фойдам тегишини истайман"

Вадим Абрамов устозлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 18-24 февраль кунлари БААда йиғин ўтказади.

Бош жамоамиз 23 февраль куни Беларусь терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Ушбу йиғинга "Насаф" жамоасининг истеъдодли ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов ҳам чақирилди. Яқиндагина Таиланд яшил майдонларида ўтган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида ишончли ўйин намойиш этган футболчи ЎФА расмий сайтига миллий жамоадан чақирув олганидан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди:

"Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирув олганимдан жуда ҳам хурсандман. Ҳар бир ўйинчи миллий термада ўйнашни, ватани жамоасига фойдаси тегишини истайди. Мен ҳам ҳамиша бош жамоамизда тўп тепишни истаганман.

Олимпия терма жамоаси сафида ўйнаган пайтимизда ҳам бор истеъдод ва маҳоратимизни ишга солишга ҳаракат қилдик. Энди эса миллий терма жамоа учун ҳам фойдали футболчи бўлишга уринамиз. Ўз устимда янада кўпроқ ишлаб, миллий терма жамоамиздан муқим ўрин олишга ҳаракат қиламан".

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика