RU

Ҳушхабар! Декабрдан бошлаб АПЛ ўйинларига мухлислар киришига рухсат берилди Новости

Ҳушхабар! Декабрдан бошлаб АПЛ ўйинларига мухлислар киришига рухсат берилди

Буюк Британия премьер-министри Борис Жонсон мамлакатда карантин қоидалари юмшатилаётганини маълум қилди.

Унга кўра, 2 декабрдан эътиборан қоидалар бироз юмшатилади. Шу жумладан, бу очиқ ҳавода ўтадиган спорт тадбирларига ҳам боғлиқ бўлади.

Ёзилишича, АПЛнинг навбатдаги туридан бошлаб, ҳар бир учрашувга 4 мингта мухлис киритилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, АПЛ рестарт олганидан буён ҳали бирор ўйинга мухлис киритилмади.

Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика