RU

Последние новости

02:04Миржалол Қосимов: "Охиригача курашиш - спорт принципи"  0 01:59Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"  1 01:00Илёс Зейтуллаев: "Каннаварога 'D’accordo' дея олмайман"  1 00:34Отабек Нарзуллаев: "Қашқадарё чемпион бўлишини хоҳлаймиз"  3 23:22Англиянинг уч топ-клуби "Бавария" футболчисига кўз тикмоқда  1 22:50Эл Классико. "Реал Мадрид" — "Барселона" 2:1  16 22:22Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди  345 22:20Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" 2:1  0 21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  8 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 20:35Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1   7 20:24Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди  11 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  38 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  121 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1

Ҳусанов ва Файзуллаев қачон Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ихтиёрига қўшилади?! Новости

Ҳусанов ва Файзуллаев қачон Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ихтиёрига қўшилади?!

Хабарингиз бор, Париж олимпиадасининг футбол баҳслари шу йилнинг 24 июлидан 10 августига қадар бўлиб ўтади.

Илгарироқ Тимур Кападзе бошчилигидаги олимпиячиларимиз 3 июль куни йиғилиши ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 3 июль куни йиғинга киришади, Францияга қачон учиб кетилиши ҳам маълум

Ҳозирча ОТЖ легионерларидан Абдуқодир Ҳусанов ва Аббосбек Файзуллаевнинг Олимпиадада иштирок этиши аниқ бўлган. Ҳар иккала футболчимизнинг клублари уларни Париж олимпиадасига қўйиб юборишларини маълум қилишган. Унга кўра, Ҳусанов ва Файзуллаев U-23 терма жамоамиз ихтиёрига 10 июлда қўйиб юборилади. Улар катта эҳтимол билан терма жамоага Марселда қўшилишади.

Ҳожимат Эркинов ("Ал Ваҳда"), Умарали Раҳмоналиев ("Рубин") ва Иброҳимҳалил Йўлдошев ("Қайрат")ларнинг клубларидан жавоб хати кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси "C" гуруҳида Испания, Миср ҳамда Доминикан Республикаси термаларига қарши ўйнайди.

Испания – Ўзбекистон

24 июль, Париж 

Ўзбекистон - Миср

27 июль, Нант

Доминикан Республикаси – Ўзбекистон

30 июль, Париж

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика