RU

Последние новости

21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  12 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  100 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  7 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  15 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  2

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ва ҳарбий хизматчилар ўртасида ташкил қилинаётган “ЎФА кубоги” мусобақасига қуръа ташланди Новости

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ва ҳарбий хизматчилар ўртасида ташкил қилинаётган “ЎФА кубоги” мусобақасига қуръа ташланди

Теги :  ЎФА кубоги
2018 йил 5 июнь куни Ўзбекистон футбол ассоциациясида, Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилар ўртасида ташкил қилинаётган “ЎФА кубоги” мусобақасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5368-сонли Фармони ҳамда 2017 йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3031-сонли Қарорлари ижросини таъминлаш, аҳолининг барча қатламларини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб қилиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, 2018 йил 5 июнь куни Ўзбекистон футбол ассоциациясида, Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилар ўртасида ташкил қилинаётган “ЎФА кубоги” мусобақасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа натижаларига кўра “А” гуруҳидан Фавқулотда вазиятлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоалари жой олишган бўлса, “В” гуруҳи Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси жамоаларидан ташкил топди.

Ушбу жамоалар ўртасидаги ўйинлар жорий йилнинг 18 июнидан 20 июнига қадар Андижон ва Жиззах шаҳарларида ўтказилади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика