RU

Последние новости

23:34Жуд Беллингем нега "Реал"да 5 рақамини танлаган?  3 23:25ЦСКА - "Рубин". Файзуллаев гол урди  14 23:02"Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар билан танишинг  4 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  7 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  12 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  17 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  10 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  12 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  60 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  1 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  11 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  3

Ҳудудий академиялар ўртасидаги мусобақада Фарғона ғолиб бўлди Новости

Ҳудудий академиялар ўртасидаги мусобақада Фарғона ғолиб бўлди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академияларининг 2005 йилда туғилган тарбияланувчилари ўртасида ўтказилаётган Ўзбекистон чемпионатининг ғолиб ва совриндорлари аниқланди.

Мусобақанинг биринчи босқичида “А” ва “Б” минтақаларга бўлинган ҳолда, уй-сафар тизимидаги учрашувларни якунлаб, U-14, U-15, U-16, U-17 ёш тоифасидаги энг кўп очко жамғарган саккизтадан жами 32 та жамоа иккинчи босқич йўлланмасини қўлга киритишган эди.

Ҳудудий футбол академиялари тарбияланувчилари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг дастлабки учрашувлари апрель ойидан бери ўтказилиб, октябр ойида финал босқичи якунланади.

Бугун 2005 йил тарбияланувчилари ўртасида мусобақасининг финал учрашуви бўлиб ўтди. Муросасиз ва қизиқатли ўтган финал учрашувида фарғоналиклар ғалаба қозонишди.

ФИНАЛ

Фарғона 3:1 Андижон

Голлар: Комилов Муроджон, Деҳқонов Абдуғаффор (2), Усманов Азизбек,




Жамоалар қуйидаги ўринларни эгаллашди:

1-ўрин Фарғона вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси


2-ўрин Андижон вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси


3-ўрин Наманган вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси

3-ўрин Сурхондарё вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси


Мусобақанинг ёпилиш қисмида турли номинацияларда энг яхши деб топилган футболчиларга, ЎзПФЛ Бош директори Даврон Шакурбанов, Республика футбол бўйича спорт маҳоратини ошириш олий мактаби директори Рустам Абдуллаевлар, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Бош мураббий ёрдамчиси Тимур Кападзелар ғолиб ва совриндорларга эсдалик совғаларни топширишди.





Мусобақанинг энг яхшилари қуйидагича:

Энг яхши дарвозабон –  Назиров Зиёдуллохўжа (Фарғона вилояти)


Мусобақа тўпурари –  Комилов Муроджон (Фарғона вилояти)


Энг яхши ўйинчи –  Усманов Азизбек (Андижон вилояти)


Жорий йилнинг 8-12 октябрь кунлари 2004 йилда туғилган тарбияланувчилар мусобақани давом эттиришади. 

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика